Latest news

18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  0 18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  56 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  2 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  3 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5

"90-йиллар футболи". Голландия-1995 News

"90-йиллар футболи". Голландия-1995

"90-йиллар футболи" рукнининг навбатдаги расмини кутиб олинг.

Голландия терма жамоаси 1996 йил Англияда бўлиб ўтган Европа чемпионати финал босқичига плей-офф ўйини орқали йўлланма олган. 1995 йилда Гус Хиддинк бошчилигидаги голландлар Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишган. Битта ўйиндан иборат бўлган ўша ўйин 13 декабрь куни Ливерпуль шаҳридаги "Энфильд" стадионида бўлиб ўтган.

Учрашувда Патрик Клюйверт 30 ва 89-дақиқада ирландлар дарвозасига иккита гол уриб "лолалар юрти" жамоасини ЕВРО-96га олиб чиққан.

Голландия қитъа чемпионатида гуруҳда мусобақа мезбони Англия, шунингдек Шотландия ва Швейцарияга қарши ўйнган. Гуруҳдан Англия ва Голландия кейинги босқичга чиққан. Чорак финалда Голландия Францияга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган - 4:5. Кларенс Зеедорф пенальтилар сериясида гол ура олмаганди.

Қуйидаги расм Ирландияга қарши кечган плей-офф учрашувидан олдин олинган.

Юқори қатор, чапдан: Эвин ван дер Сар, Кларенс Зеедорф, Уинстон Богард, Деннис Бергкамп, Денни Блинд, Патрик Клюйверт.
Пастки қатор, чапдан: Гленн Хелдер, Михаил Райцигер, Марк Овермарс, Эдгар Давидс, Рональд де Бур.


Rating: +5   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика