Latest news

20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  18 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  58 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди" News

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳақида ва ўз спорт формаси борасида гапириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди. Биринчи таймда уриб олинган голларимиз бизга қўл келди. "Шўртан" яхши қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Жароҳат туфайли икки ойни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлдим. Оёғимни операция қилдирдим. Энди аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Иккинчи даврада ўзимнинг оптимал спорт формамга қайтаман деб ўйлайман. Ҳозирги спорт формам терма жамоа даражасига тортмайди. Давралар оралиғидаги йиғинлар орқали яна аввалги даражамга қайтишим керак. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз? "Бунёдкор" доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Биринчи даврадан кейин турнир жадвалида ўзимизга хос бўлмаган ўриндамиз. Лекин бу нарса бизнинг мақсад ва режаларимизни ўзгартира олмайди. "Бунёдкор" чемпионликка эришишга ҳаракат қилади. Олдинда "Сўғдиёна" билан бўладиган кубок беллашуви кутиб турибди. Бу жамоа ҳам ўз уйида анча яхши ўйнайди. Биз бу учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир таътил ҳақида эмас, ушбу баҳс ҳақида бош қотиряпмиз ва шунга тайёргарлик кўряпмиз", - дейди Воҳид Шодиев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика