Latest news

16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  1 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  3 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади News

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади

Хабарингиз бор, “Локомотив” профессионал футбол клуби яқинда Англия биринчи дивизион вакили “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ушбу ҳамкорликни имзолаш мақсадида “Флитвуд Таун” Бош директори Стив Курвуд ҳамда жамоанинг спорт директори Грейтар Стейнсон Тошкентда бўлиб қайтишди.

Меҳмонлар 1 июль куни ўтказилган “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳсини кузатишди. Шунингдек, эртаси куни улар учун “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига жамоаси “Локомотив-БФК” ўртасида назорат учрашуви ташкил қилинди. Ҳар бир тайми 30 дақиқадан давом этган бу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув давомида англиялик меҳмонларга “Локомотив” тарбияланувчиларидан икки нафарининг ўйини маъқул келди. Булар - дарвозабон Рустам Нортожиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров.



Рустам Нортожиев

Маълумот учун ҳар иккала футболчимиз ҳам 1996 йилда туғилган бўлиб, ўзлари иштирок этган ўйинларда ижобий таассурот қолдириб келишди. Эндиликда ушбу ўйинчиларимиз учун янги босқич бошланади. Шу йилнинг август ойида Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров Англияга йўл олади ва “Флитвуд Таун” сафига бориб қўшилишади. Футболчиларимиз у ерда август ойининг ўзидаёқ “Флитвуд Таун” клуб таркибида “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Эвертон” сингари машҳур клублар ўринбосарларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Ҳар иккала футболчимиз камида олти ойни Англияда ўтказиб, ўз маҳоратларини оширишади.



Сергей Прохоров чапда

Ҳозирданоқ виза ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжат билан боғлиқ ишларни ҳал қилиш бошлаб юборилган. Насиб қилса, Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров августда “Туманли Альбион”га жўнаб кетишади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика