Latest news

00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  0 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  9 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  16 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  21 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Превью. "Днепр" - "Севилья" News

Превью. "Днепр" - "Севилья"

Бугун Тошкент вақти билан 23:45да Польшанинг Варшава шаҳрида "Днепр" ва "Севилья" ўртасида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.
Европа лигаси/УЕФА Кубогининг амалдаги соҳиби "Севилья" ушбу финалда ғалаба қозониб, ушбу мусобақани энг кўп ютган жамоага айланиши мумкин
• Хатто Мирон Маркевич "Днепр"нинг Европа лигаси финалигача етиб келганидан ҳайрон
• Унаи Эмери "Днепр" собиқ бош мураббийи Хуанде Рамос билан суҳбатшаганини маълум қилди
• Ғолиб Чемпионлар лигаси 2015/16 мавсум йўлланмасини қўлга киритади


Тахминий таркиблар:
"Днепр": Бойко; Федецкий, Дуглас, Чеберячко, Лео Матос; Канкава, Ротань, Федорчук, Матеус, Коноплянка; Калинич.
• Ўйнамайди: Мазух, Зозуля





"Севилья": Рико; Коке, Каррису, Колодзейчак, Тремулинас; Мбиа, Крыховяк; Алейкс Видаль, Банега, Витоло; Бакка.
• Ўйнамайди: Пареха (колено)



"Днепр" бош мураббийи Мирон Маркевич:


Агар кимдир мавсум бошида биз Европа лигаси финалида ўйнашмизни айтганида, бунга ишонмаган бўлар эдим. Аммо иштаха тановул пайтида келади. 1/16 финал босқичида "Олимпиакос"ни мағлуб қилганмизда, ўзимизга бўлган ишонч пайдо бўлди. Жамоанинг кайфияти қандай? Йигитлар ҳаяжонда эмас деб бўлмайди. Финалдан олдин хатто биз мураббийлар ҳам ҳаяжондамиз. Асосийси ҳаяжон майдонда йўқолса бўлгани.

"Севилья" ҳужумда яхши ўйнайди, жамоага ажойиб ижрочилар йиғилган. Бу биз учун бош оғриғи. Аммо "Днепр" ҳимояси ҳам бир нечта учрашувдан бери ишончли ҳаракат қиляпти. "Севилья"ни кимга таққосласа бўлади? Менимча, "Наполи"га, уларнинг ўйини ўхшаш.

Камина анчадан бери испан футболи мухлиси ҳисобланади. Бундай футболчилар билан ишлаш ҳар қандай мураббий учун ёқимли бўлса керак. Бизнинг жамоамизда ҳам худди шундай техник салоҳиятга эга футболчилар етарли. 

Бахтимизга финалдан олдин йўқотишлар содир бўлмади. Ҳа, Селезнёв бир қанча муддат майдонга тушмади, аммо у ҳозир барча билан ўйинга тайёрланяпти. Калинич майдонга чиқиши борасида бир қарорга келганимиз йўқ. УЕФА ғолибга келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини бериб тўғри қилди. Бу "Севилья" ва "Днепр" учун яна бир мақсад.


 "Севилья" бош мураббийи Унаи Эмери:



Бор-йўғи 90 дақиқа давом этадиган бундай учрашувларда кичик деталлар ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Қаттиқ кураш бўлади, шу сабаб биз барчасига тайёр бўлишимиз шарт. "Днепр" жамоавий ўйин намойиш этади, уларнинг ҳимояси жуда кучли. Прессингда ҳам улар фаол ҳаракат қилишади, шу сабаб тўпга эгалик қилиш осон бўлмайди. Бу "Днепр" муваффақиятининг сирларидан бири.

Биз "Днепр" ўйинини жуда кўп маротаба таҳлил қилдик. Рақиб жамоа собиқ бош мураббийи Хуанде Рамос ва унинг ассистентларидан кўплаб маълумотларга эга бўлдик. Шунчаки рақибни чуқурроқ ўрганишни истадик. Уларнинг барчаси "Днепр"да ишлаган ва вазият билан таниш.

Мен фолбин эмасман, кўрамиз, эртаган нима бўлар экан. Турнир мобайнида содир бўлганларни эсга оладиган бўлсак, бу ўйин жуда қийин бўлади. Иккала жамоа ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб финалгача етиб келди. Турнирда ўзини яққол фаворит санаган жамоалар ҳам бўлди, аммо улар финалда иштирок этмайди. Буни ёдда тутиш керак.


Сўнгги учрашувлар:
"Днепр" - "Шахтёр" 3:2 (Матеус 22, Безус 64, Лучкевич 81; Алекс Тейшейра 7, 27) 
"Малага" - "Севилья" 2:3 (Герра 67, 90+2; Рейес 52, Банега 55, Алейкс Видаль 62)


"Севилья"нинг финалгача босиб ўтган йўли (видео)

TAS-IX


TAS-IX эмас



"Днепр"нинг финалгача босиб ўтган йўли (видео)

TAS-IX


TAS-IX эмас


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика