Latest news

17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  3 16:46Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи  1 16:29Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"  1 16:18Консейсау "Порту"дан кетганини эълон қилди  0 15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  3 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  3 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2 13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  2 13:13Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?  24 12:35Лунин "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  6 12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  6

“Водий футболи”. "Нефтчи" мухлислари рахбарият билан кўришди News

“Водий футболи”. "Нефтчи" мухлислари рахбарият билан кўришди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Тайёргарлик давом этмоқда
Олий лиганинг 11-тур учрашувини “Андижон” жамоаси ён қўшниси “Нефтчи” клубига қарши ўтказишидан хабарингиз бор. Айни пайтда жамоамизни водий дербисига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

“Нефтчи” билан баҳсга жамоамизнинг тайёргарлиги душанба куни бошланганини айтиб ўтгандик. Ўша куни клуб раҳбарияти ҳамда футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Бекободдаги йирик ҳисобдаги мағлубият сабаблари таҳлил қилинди. Ва ундан кейин бундай хатолар такрорланмаслиги айтилди. Йиғилиш давомида футболчилар ҳам “Нефтчи” билан бўладиган ўйинда ғалаба учун бор кучлари билан ҳаракат қилишларини таъкидлашди.


“Қўқон-1912”: Нодирбек Қўзибоев машғулотларга киришди

Жарохати борлиги туфайли охирги икки ўйинда жамоага ёрдам бера олмаган тажрибали футболчи яна сафга қайтмоқда.

Нодирбек Қўзибоев кеча индивидуал машғулот ўтказди. Бугундан эса умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этади. Катта эхтимол билан ҳужумкор футболчи “Навбаҳор” билан ўйинда яна майдонга қайтади.


“Нефтчи”: Мухлислар рахбарият билан кўришди
“Нефтчи” жамоаси “Андижон” билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоанинг бугунги машғулоти Қиргулидаги базада бўлиб ўтади.

Бугун Қиргулидаги базага “Нефтчи” мухлислар клуби вакиллари ташриф буюришган ва клуб рахбарлари билан кўришишган. 11-турда кечадиган водий дербисида жамоани бевосита стадиондан қўллаб туриш учун 2 мингга яқин ишқибоз Андижонга боради.


“Навбаҳор”: Бугун “Локомотив” билан ўйин

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида “Навбаҳор” Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади. Учрашув бугун Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 18:00. Олий лига 10-турида “Олмалиқ”қа қарши ўйинда қизил карточка олган Отабек Валижонов майдонга туша олмайди, қолган ўйинчилар учрашувга тайёр.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика