Лёв Германия таркибини эълон қилди News

Лёв Германия таркибини эълон қилди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Гибралтар ва АҚШга қарши ўйинга чақирилган футболчилар номини маълум қилди.

Таркибда Мануэль Нойер йўқ. "Бавария" дарвозабони кичик жароҳати сабаб терма жамоанинг бу галги беллашувларида ёрдам бера олмайди. Лёв уни кузга қадар терма жамоага жалб этмаслиги мумкин. Шунингдек, Тони Кроос, Марко Ройс ва Томас Мюллерга ҳам Лёв дам беришга қарор қилган. Ўтган мавсумда Тони Кроос (69), Томас Мюллер (62) учрашувда иштирок этгани боис Лёв уларни безовта қилмаганини таъкидлаб ўтди.

Дарвозабонлар: Роман Вайденфеллер («Боруссия», Дортмунд), Рон-Роберт Цилер («Ганновер»).

Ҳимоячилар
: Жером Боатенг («Бавария»), Эрик Дурм, Матс Хуммельс (иккаласи - «Боруссия», Дортмунд), Йонас Хектор («Кельн»), Шкодран Мустафи («Валенсия»), Себастьян Руди («Хоффенхайм»), Антонио Рюдигер («Штутгарт»).

Ярим ҳимоячилар
: Карим Беллараби («Байер»), Марио Гетце, Бастиан Швайнштайгер (иккаласи - «Бавария»), Илкай Гюндоган («Боруссия», Дортмунд), Патрик Херрманн, Кристоф Крамер (иккаласи - «Боруссия», Менхенгладбах), Сами Хедира («Реал»), Месут Озил («Арсенал»).

Ҳужумчилар
: Макс Крузе («Боруссия», Менхенгладбах), Лукас Подольски («Интер»), Андре Шюррле («Вольфсбург»).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика