Latest news

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   1 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  15 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  21 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" News

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

"Навбаҳор" бугун ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»

23 май. 19:00.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 14 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 19:19. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 23 очкони, “Навбаҳор” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2014 йилда қайси жамоа ўз майдонида ўйнаса ўша ютган. Наманганда Шахбоз Эркинов (2та) ва Бахтиёр Ёқубовнинг голларига меҳмонлар сафида Шерзод Ҳакимов жавоб берганди – 3:1. Қизиғи Олмалиқда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилган. Азамат Исроилов ва Санжар Шоаҳмедов (2та) мезбонлардан, Шахбоз Эркинов меҳмонлардан тўп киритишганди – 3:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

14.06.2014 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 7та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, учтасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги беш йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига камида битта гол уриб келмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика