Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ёшлар лигаси. "Машъал" - "Қизилқум" 1:2 News

Ёшлар лигаси. "Машъал" - "Қизилқум" 1:2

Бугун Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдонида Олий лиганинг 10-тури олдидан "Машъал" - "Қизилқум" ёшлари баҳси бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этди. Шохруҳ Достонов 7 дақиқада дарвозага жуда яқин масофадан аниқ зарба бера олмади. 14 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. 31 дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Севдиёр Ҳамроқулов қарши ҳужумдан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди. Бўлимда дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар ҳужумкор бошлади. Сирожиддин Раҳматуллаевни жаримадан берган зарбасини Тошпўлатов боши билан дарвозага йўллади бироқ Макосин маҳорат кўрсатди ва тўпни дарвозага киришдан сақлаб қолди. 70 дақиқада Турсунмурод Ҳамдамов рақибини бирга-бир чиқиб боришда ушлаб қолганлиги учун майдондан четлаштирилди. 85 дақиқада Аббос Омоновни жаримадан ошириб берган зарбасини Иқбол Бобохонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.  Қўшиб берилган сўнгги дақиқада Баҳодир Қосимов яна бир бор гол киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёшларимиз ўз майдонида мағлуб бўлди.

Ёшлар лигаси.
10-тур. Муборак. 22.05.2015
"Машъал" - "Қизилқум"  1:2
Голлар:
0:1 Севдиёр Ҳамроқулов (31), 1:1 Иқболжон Бобохонов (85),  1:2 Баҳодир Қосимов (90+4)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Тошкент), Зуфар Элибоев, Камолиддин Исмоилов, Равшан Абдувоҳидов (барчаси Қарши)
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Мақсуджон Маҳмудов (32), Сардор Пўлатов (44),
Четлаштириш:  Турсунмурод Ҳамдамов (70) ,

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов (c), 16.Холмурод Холмуродов (45.Уйғун Бобоназаров  46), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев, 32.Турсунмурод Ҳамдамов, 39.Мақсуджон Маҳмудов (49.Дурбек Камолов  43), 40.Сирожиддин Ҳамроев (29.Сардор Абдураимов  65), 43.Иқболжон Бобохонов, 44.Сирожиддин Аллаев, 46.Ихтиёр Тошпўлатов (28.Марадона Сафаров  70), 47.Аббос Омонов (36.Жасур Абдураҳмонов  85), 48.Шоҳруҳ Достонов.
Захира: 1.Санжар Қувватов, 4.Юнус Очилдиев.

"Қизилқум": 22.Артём Макосин (c), 4.Виктор Григориев, 8.Севдиёр Ҳамроқулов, 11.Маъруф Тиллаев, 17.Жамшид Шохназаров, 18.Бобур Жўрақулов, 21.Бобуржон Ўроқов, 29.Жамхурбек Абдужалилов, 30.Руслан Санаев, 44.Ҳусниддин Фазлиддинов, 77.Нодиржон Шаҳобиддинов.
Захира: 50.Шаҳзод Асадов, 9.Баҳодир Қосимов, 15.Сардор Пўлатов, 19.Фарҳод Ашуров, 20.Феруз Норов, 23.Шуҳратжон Ражабов, 25.Нуриддин Раҳматуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика