Latest news

20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  2 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  0 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  50 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  5 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  10 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  2 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  47 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  71 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  12 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  13

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев... News

8+3. Рауф Инилеев, Роналду ва Марат Бикмаев...

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Olamsport.com сайти муҳаррири, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати раҳбари Азиз Тўхтамуродовнинг фикрларига қулоқ тутдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Бевосита кузатганларимдан Ривалдо. ТВ орқали томоша қилган футболчиларимдан эса Роналду.

2. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Хорижда Зиданнинг ЕЧЛ финалида "Байер" дарвозасига чап оёқда урган голи. Ўзбек футболида эса Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритган голи. 




3. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (масалан, характер ёки эътибори билан)

- Жозе Моуриньо ва Криштиану Роналду.

4. Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Ҳозиргача МТЖда ишлаганлар ичида шахсан мен учун Рауф Инилеев. 

5. Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Жавоб беришга қийналаман.

6. Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Молиявий ресурслардан самарали фойдаланилмаслиги ва савиясиз легионерлар.

7. Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Эслай олмаяпман. Фаолиятим сўнгги пайтларда футбол эмас, асосан бошқа спорт турлари билан боғлиқ бўлгани учун футбол ўйинларига эмас, бошқа спорт турларини нисбатан кўп кузатяпман. 

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Дарвозабон: Буффон

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Жон Терри, Дани Алвеш. 

Ярим ҳимоячилар: Кака, Стивен Жеррард, Френк Лемпард, Девид Бекхэм

Ҳужумчилар: Роналдо (сўйлоқ), Дидье Дрогба.

9. Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Аниқ бир инсонни кўрсата олмайман.

10. Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Кўп ҳолларда "йўқ" дея олмаслигим, аммо вақт ўтгани сайин бу ҳам секин-аста бартараф этилишига ишонаман) Шунингдек, катта аудитория ва камера олдида ўзимни эркин тута олмайман. Бу ҳам ОАВ ходими учун камчилик ҳисобланади.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Умид қиламанки, ҳали бу воқеа бўлгани йўқ :)

8+3. Шавкат Насибуллаев — футболимиздаги энг омадсиз одам

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика