Latest news

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

"8+3". Ўзбек футболи қироли, энг чиройли гол... (1-сон) News

"8+3". Ўзбек футболи қироли, энг чиройли гол... (1-сон)

Championat.asia сайтида янги рукнга старт берилди — "8+3".

Биз ўз суҳбатдошларимизга футбол ҳақидаги 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қиламиз. Дастлабки сонда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

— Бразилиялик Роналдо.

2. Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

— Бразилия-2002, "Арсенал"-2004, "Барселона"-2011, Германия-2014, "Бавария"-2020.

3. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

— Роналдиньонинг 2005 йил "Челси"га урган голи.


4. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (характер ёки эътибори билан)

— Криштиану Роналду.

5. Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

— Миржалол Қосимов

6. Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

— 2011-2015 йиллардагиси.

7. Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

— Ривалдо ҳамда Артур Геворкян.

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

— Оливер Кан - Кафу, Карлес Пуйоль, Роберто Карлос - Миржалол Қосимов, Роналдиньо, Зинедин Зидан, Лионель Месси - Тьери Анри, Криштиану Роналду, Роналдо (4-3-3).

9. Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг (ва энг ёқтирган қаҳрамонингиз).

— Абдуллажон киноси ёқади. "Кичкина табиб"даги Машраб қаҳрамони.

10. Сиз учун бахт нимадан иборат?

— Оила.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

— Ҳали унақа бурилиш бўмади.

Қадрли ўқувчи, сиз ҳам юқоридаги саволларга ўз жавобингизни ёзиб қолдиринг.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика