Latest news

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  6 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  24 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  527 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби" News

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Дерби бу дерби. Иккала жамоа ғалаба қозонишни истади, Омад кулиб боқди", - дейди Вадим Абрамов. 


- Жамоа илк бор ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бу борадаги фикрларингиз.

- Нимаям дердим иккинчисини кутамиз (кулади)


- Рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермаган Руслан Корянни нима учун алмаштирдингиз?

- Шунчаки унинг ўрнига Темурхўжани тушуриб янада ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. 


- Вазиятлардан фойдалана олмаслик барибир мавжуд.

- Тўғри. Кучли клублар ўйнаганда шундай бўлиши табиий ҳолат. Бу бошқа кучли чемпионатларда ҳам кузатилади.


- Ислом Тўхтахўжаев нима учун майдонга тушмади.

- Икки кун олдин у жароҳат олгани боис майдонга тушмади.


- Суперкубок ва бугунги ўйиннинг ўхшаш жиҳатлари борми?

- Рақиб сафда Искандеров ва Махарадзе ўйнамади. Шу боис рақиб таркибида ижодкорлик камроқ бўлди.


- Дамир Кояшевич анча кучли футболчи экани кўриниб турибди. Бироқ нима учун уни фақат захирадан тушираяпсиз?

- У асосан ҳужумга ихтисослашган футболчи. Майдонга тушгач унинг қанотидан кўп ҳужумларни ўтказиб юбордик. Ҳасанов ва уни майдонга тушириб қанотларни кучайтиришга уриндик.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика