Latest news

Зоир Тўрақулов: "Сўнгги дақиқадаги голлар фақат Англияда эмас бизда ҳам урилмоқда" News

Зоир Тўрақулов: "Сўнгги дақиқадаги голлар фақат Англияда эмас бизда ҳам урилмоқда"

"Шўртан" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Зоир Тўрақулов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйиндан мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам қониқди. Лекин натижа одамни хафа қилди. Футбол 90 дақиқа ўйналади. "Насаф" ОЧЛда иштирок этадиган кучли жамоа ҳисобланади. Лекин айтганимдек ўйин томошабоп бўлди", - дейди Зоир Тўрақулов.

- "Насаф"га омад кулиб боқди деб ўйлайман. Сўнгги дақиқалардаги голлар фақат Англияда эмас бизда ҳам урилмоқда. "Динамо" - "Қизилқум" учрашувида ҳам буни гувоҳи бўлгандик. 2:0 бўлиб турган ўйинда қўшимча 5 дақиқада 2:2 бўлди. Футболни охиригача ўйнаш керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика