Latest news

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   16 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди" News

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди"

"Қизилқум"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин тўғрисида фикрларини билдирди.
- Ўйин дурангга мос эди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар йигитлар ҳаммасини тўғри бажаришаётганди. Бугун ким битта тўп киритса, ўша жамоа ғалаба қозонарди. Гол кутилмаган ҳолатда дарвозамизга киритилди. Биргина ана шу вазиятни инобатга олмаганда биз учун ҳаммаси яхши кетаётганди. Яна такрорлайман, дуранг натижаси қайд этилганда ҳаққоний бўларди. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккала жамоа ҳам очко олиш учун майдонга тушганди ва ўйин шунга яраша кечди. Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди.

- Рустам Аъзамовни асосий таркиб рўйхатига киритгандингиз. Лекин сўнгги сонияларда у майдонга тушмайдиган бўлди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, уни дастлабки дақиқалардан ўйнашини хоҳлагандик. Аммо учрашув бошланиши арафасида Рустам оёғи оғриётганини айтди. Шунинг учун уни таркибдан чиқаришга мажбур бўлдик. Шунингдек,Санжар Асқаралиев ҳам кутилмаганда бетоб бўлиб қолди. Шу сабабли майдонга туша олмади. Соғлиғи яхши бўлмагани учун Асқаралиевни майдонга тушириб таваккал қилишни хоҳламадик. Аъзамов ва Асқаралиевни бугун йўқлиги билинди ёки билинмади дейишим қийин. Бундай ўйинларда бир-иккита футболчи эмас жамоавий ўйин муҳим ўрин тутади. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни ўтказиб юбормаганимизда ўйин дуранг билан якунланарди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика