Latest news

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  14 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  7 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик” News

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик”

“Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб журналистларнинг саволларига “Динамо” жамоаси устози Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гап кетганида олдинги ўйинлардаги каби биз учун қийин кечди. Якунда дуранг натижани сақлаб қола билмадик. Агарда воқеалар ривожи бизнинг фойдамизга ишлаганида кўпи билан дуранг қайд этишимиз мумкин эди. Бироқ, мезбонларнинг урган иккинчи голлари чоғида бироз хушёрликни йўқотишимиз панд берди. Майдонда эса кескин кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ижобий натижани қайд этиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, бошқаси эса мағлубиятга учрайди.

- Жамоангиз ўйинда ёмон кўринмади. Яъни футболчилар муносиб тарзда тўп суришди. Чемпионат стартидаги натижаларни ижобий кўриниш олмаганлигига асосий сабаб нимада?
- Биринчи навбатда таркибни шакллантиришда кечикдик. Кўплаб жамоалар таркиб борасида январь ойидаёқ бир тўхтамга келиб улгуришганди. Тўғри улар сафига айрим ўйинчилар ҳам қўшилган. Лекин, уларнинг сони бир-икки нафардан ошгани йўқ. Биз эса февраль ойига келибгина таркиб йиғишни бошладик. Бундай шароитда футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда ўзаро боғлиқликни ҳам шакллантириш талаб этилади.

Ихтиёримизда мавжуд бўлган вақт оралиғида рақобатга бардош бера оладиган жамоани чемпионат стартига тайёрлай олмадик. Турдан-турга жамоамиз ўйини кучайиб бормоқда. Афсуски, бундай ҳолат бизга қулайлик яратиб бермаяпти. Яъни жамоамизга осон бўлаётгани йўқ. Айнан юқоридаги сабаблар жамоамизни икки бўлим давомида бир маромда тўп суриши имкониятини бермаяпти. Аксарият учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида рақибга имкониятни бой бериб қўймоқдамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика