Latest news

23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  2 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  5 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади News

Журналистлар диққатига: Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига MEDIA TICKET берилади

Тошкент, 19 апрель - Профессионаллик сари интилаётган "Локомотив" футбол клуби футбол соҳасида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимларини ҳурмат қилади ва уларнинг меҳнатини қадрлайди.
Ҳозирги замон футболини ОАВсиз тасаввур қилишнинг умуман имкони йўқ. Бугунги кунда тезкор ахборот бирламчи бўлиб қолди. Бунинг учун жон койитиб ўзбек футболи ривожи йўлида самарали меҳнат қилаётган журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

"Локомотив" футбол клуби уй учрашувларимизга келиб жамоамиз ўйинини ёритиб бораётган журналистларга яна бир қулайлик яратиб беради. Бундан буён "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ҳар бир журналистга биттадан "Media ticket" (Матбуот чиптаси) тарқатилади. "Media ticket" журналистга ўйин пайти бемалол Медиа трибунада ўтириб ишлаш ҳамда ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кириш ҳуқуқини беради.

Тўғри, йил бошида ОАВ ходимлари тегишли жойлардан Осиё чемпионлар лигаси ҳамда Ўзбекистон ички мусобақалари учун махсус бейжикларни олишган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ қарорига мувофиқ жамоат тадбирларида чипта сотилиши шарт ва барча бундай тадбирларга, хусусан футбол мусобақаларига ҳам чипта билан кириши керак.

"Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсида бир ҳамкасбимиз билан шундай муаммо юзага келди ва охир-оқибат чипта олиб стадионга киришга мажбур бўлди. Биз кейинги ўйинларда яна шундай муаммо юзага келмаслиги учун "Локомотив"нинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган журналистларга "Media ticket" тарқатамиз. Агар қўлингизда бейжик бўлса-ю, аммо "Media ticket" бўлмаса шунда ҳам стадионга киришингиз мумкин, лекин бу Медиа трибунада ўтириб ишлаш имконини бермайди. (Қолаверса, стадионимизда ОАВ ходимлари учун ажратилган жой унчалик кўп эмас).

"Media ticket"ни олиш тартиби қуйидагича: Бунинг учун сиз ушбу электрон почтага (lokomotiv.media@mail.ru) исм-шарифингиз ҳамда иш жойингизни ёзиб юборишингиз лозим бўлади. Электрон почтага хат юборган ОАВ ходими "Локомотив"нинг уй учрашувларига келиб ишлаш учун тасдиқдан ўтган ҳисобланади ҳамда унга "Media ticket" (Матбуот чиптаси) берилади. "Media ticket" ўз эгаларига ўйин куни тақдим этилади.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.media@mail.ru

Электрон почтага хат юборган ОАВ ходимлари рўйхати ўйин куни стадионга кираверишдаги назоратчи қўлида бўлади. Рўйхатда исм-фамилияси борлар бемалол "Media ticket" (Матбуот чиптаси)ни олиб медиа трибунада ўтиришлари мумкин.

Изоҳ: "Локомотив" футбол клуби муҳри туширилган "Media ticket" (Матбуот чиптаси)гина ҳақиқий ҳисобланади.


"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика