Latest news

13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   0 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   2 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  5 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  1 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  7 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  13 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  2 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  4 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  7 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  4 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  12 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  7 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  5

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди News

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди

Биринчи лига иштирокчиси Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа бу йил кишки мавсумлар оралиғида ўз қароргоҳида йиғин ўтказишдан ташқари маълум муддат Тошкентда ҳам ҳозирлик кўрди. ПФЛ Кубогида иштирок этди. Айни дамда эса ўз қароргоҳида эканлигини айтиш лозим.

“Бўёқчилар” қишки йиғин чоғида селекцияга алоҳида эътибор қаратди ва ўз сафига биринчи лига тоифасида тажрабали бўлган ўйинчиларни қўшиб олди.



Янги мавсум олдидан жамоа профессионалларча иш тутган холда, футбол қоидалари бўйича семинар ташкил этди. Уни андижонлик ҳакам Акмал Раҳимов олиб борди. Ўз вақтида Малайзида, ОФК штаб-квартирасида бўлиб маҳоратини оширган Раҳимов “УзДонгЖу” футболчиларига футболдаги қоидалар ҳақида маъруза ўқиди бу борада етарли тушунча беришга харакат қилди.



Унда Нозим Муллаохунов ва Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоанинг барча футболчилари иштирок этди ва футболдаги янги кашф этилаётган қоидалардан бохабар бўлди. Бу каби семинарлар мавсум давомида футболчиларга асқотиши тайин.



Албатта бугунги кунда биринчи лиганинг кўплаб жамоалари чемпионатда иштирок этиши қийин бўлиб турган бир пайтда “УзДонгЖу”нинг бундай семинар ташкил этгани таҳсинга лойиқдир.

Айтганча “УзДонгЖу” бу йил “Joma” либосларидан фойдаланишни маъқул кўрди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика