Latest news

18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  2 18:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  274 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  11 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0

ЎФФ 2014 йил лауреатларини тақдирлади News

ЎФФ 2014 йил лауреатларини тақдирлади

Бугун ЎФФ ва ПФЛнинг йил якунлари ва янги мавсум бошланишига бағишланган тантанали маросими ўтказилди.
“Fair Play” соврини ўтган йил Тошкентнинг “Локомотив” клубига насиб этганди. “Бунёдкор” клуби уч марта, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” бир мартадан ушбу совринга эга чиққанди.

2014 йил ЎФФ “Fair Play” совринини “Олмалиқ” клубига топшириди. Сабаби Игорь Шквирин шогирдлари 2014 йил олий лигада умуман қизил карточка олишгани йўқ. “Олмалиқ” бу борада ўтган йил ягона клуб бўлди.

«Fair Play»
2008 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2009 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2010 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2011 – “Сўғдиёна” (Жиззах)
2012 – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
2013 – “Локомотив” (Тошкент)
2014 – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

2007 йилдан буён ЎФФ энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийини аниқлаб келмоқда. Дастлабки совриндор Роберт Гай бўлганди. Кейинги йил Александр Лян ушбу мукофотни қўлга киртган. 2009-2011 йилларда, кетма-кет уч йил давомида Алексей Евстафеев энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи деб топилди. Охирги икки йил ушбу соврин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ устози Дилшод Нуралиевга насиб қилганди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 2014 йилнинг энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи деб топилди.

«Энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи»
2007 – Роберт Гай
2008 – Александр Лян
2009 – Алексей Евстафеев
2010 – Алексей Евстафеев
2011 – Алексей Евстафеев
2012 – Дилшод Нуралиев
2013 – Дилшод Нуралиев
2014 – Темур Олимхўжаев

2007 йилда энг яхши ёш футболчи номинацияси ҳам таъсис этилган. Унинг илк соҳиби Абдумуталлиб Абдуллаев бўлганди. Кейинги йил “Машъал” футболчиси Шахзод Шайманов ушбу совринни қўлга киритганди. 2009 йил Темур Ҳакимов Осиё чемпионати саралашидаги ўйинлари туфайли, 2010 йил Аббос Махсталиев Осиё чемпионати финал босқичидаги ўйинлари сабабли бу мукофотга сазовор бўлишган. 2011 йили ЎФФ бирданига 3 нафар ёш футболчига бу совринни топширди. Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда муваффақиятли иштирок этганлардан Давлатбек Ёрбеков, Темур Ҳакимов ва Бобур Давлатов энг яхши ёш футболчи деб топилишди. 2012 йил Жамшид Болтабоев ва Отабек Шукуров, 2013 йилда Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ва Акобир Тўраев энг яхши ёш ўйинчи деб тан олинганди.

2014 йил бу номга ўсмирлар терма жамоамиз аъзоси Ислом Кенжабоев сазовор бўлди.

«Энг яхши ёш футболчи»
2007 – Абдумуталлиб Абдуллаев
2008 – Шахзод Шайманов
2009 – Темур ҳакимов
2010 – Аббос Махсталиев
2011 – Давлатбек Ёрбеков, Темур Ҳакимов ва Бобур Давлатов
2012 – Жамшид Болтабоев ва Отабек Шукуров
2013 – Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ва Акобир Тўраев
2014 - Ислом Кенжабоев

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками номинациясида кетма-кет 10 марта Равшан Эрматов ғолиб деб топилди.
 
«Энг яхши ҳакам»
2006 – Равшан Эрматов
2007 – Равшан Эрматов
2008 – Равшан Эрматов
2009 – Равшан Эрматов
2010 – Равшан Эрматов
2011 – Равшан Эрматов
2012 – Равшан Эрматов
2012 – Равшан Эрматов
2013 – Равшан Эрматов
2014 – Равшан Эрматов

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Артур Геворкян ўтган йили олий лигада 26 та ўйинда 18та гол уриб йилнинг энг яхши тўпурари бўлди. Таъкидлаш лозимки, бунгача ҳеч бир футболчи “Насаф” сафида ўйнаб тўпурар бўлмаган.


Йилнинг энг яхши мураббийи деб “Пахтакор”ни Ўзбекистон чемпиони қилган Самвел Бабаян тан олинди.

«Энг яхши мураббий»
1996 – Виктор Жалилов (“Навбаҳор”)
1997 – Рустам Мирсодиқов (“Дўстлик”)
1998 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
1999 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2000 – Баҳром Ҳакимов (“Насаф”)
2001 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2002 – Виктор Жалилов (“Пахтакор”)
2003 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2004 –Тачмурад Агамуродов (“Пахтакор”)
2005 – Виктор Жалилов (“Машъал”)
2006 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2007 – Рауф Инилеев  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2008 – Аҳмад Убайдуллаев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси)
2009 – Игорь Шквирин (“Олмалиқ”)
2010 – Алексей Евстафеев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)
2011 – Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2012 – Миржалол Қосимов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси/“Бунёдкор”)
2013 – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
2014 - Самвел Бабаян ("Пахтакор")

Йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ғолиб бўлди. У учинчи бор мамлакатимизда тенгсиз бўлди.

«Энг яхши футболчи»
1992 – Валерий Кечинов (“Пахтакор”)
1993 – Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1994 – Игорь Шквирин (“Маккаби” Исроил)
1995 – Олег Шацких (“Политотдел”/“Навбаҳор”)
1996 – Павел Бугало (“Пахтакор”)
1997 – Павел Бугало (“Пахтакор”)
1998 – Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1999 – Андрей Акопянц (“Пахтакор”)
2000 – Жаъфар Ирисметов (“Дўстлик”)
2001 – Миржалол Қосимов (“Крилья Советов” Россия)
2002 – Александр Гейнрих (“Пахтакор”)
2003 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2004 – Миржалол Қосимов (“Алания” Россия)
2005 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2006 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2007 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2008 – Сервер Жепаров  (“Бунёдкор”)
2009 – Одил Аҳмедов (“Пахтакор”)
2010 – Сервер Жепаров (“Сеул” Ж.Корея)
2011 – Одил Аҳмедов (“Анжи” Россия)
2012 – Санжар Турсунов (“Алания” Россия)
2013 – Виталий Денисов (“Локомотив” Россия)
2014 – Одил Аҳмедов ("Краснодар” Россия)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика