Latest news

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  33 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  16 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  57 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Леонид Кошелев: "Кучли зарба йўллаш қобилияти, аввало инсонда туғма бўлади" News

Леонид Кошелев: "Кучли зарба йўллаш қобилияти, аввало инсонда туғма бўлади"

Бир неча йиллар аввал “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилиб, бир қатор муваффақиятларга эришган Леонид Кошелевни диёримиздаги футбол ихлосмандлари яхши билишади.

Ўз даврида юртимизнинг энг кучли футболчиларидан бири дея эътироф этилган Кошелевнинг бугунги фаолияти, афсуски кўнгилдагидек деб бўлмайди. Чунки  футбол бир жойда туриб қолгани йўқ. Қолаверса,  миллионлар ўйинида  ёш ҳам жуда муҳим. Ҳозир биринчи лига вакили “НБУ Осиё” сардори сифатида тўп тепаётган Лёнянинг ажойиб ўйинлари ҳали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ёдидан кўтарилгани йўқ. Буни «News Arena»га йўлланган саволлардан ҳам билиш мумкин. Миллий терма жамоамизнинг собиқ аъзоси билан учрашув чоғида мухбиримиз ана шу саволларга батафсил жавоб олди.


Ўткирбек Сайдалиев - тадбиркор

- Лёня янглишмасам, қарийб 10 йилдан буён сиз билан интервьюлар, фаолиятингизга оид маълумотларни учратмаяпмиз. Бу нима билан боғлиқ? Юлдузлик даврингиз ортда қолдими ёки шунчаки журналистлар эътиборидан четда қолдингизми?

- Журналистлар назаридан четда қолдим деб ўйламайман. Сабаби кўп бор суҳбатга чорлашди. Лекин баъзида вақт масаласида муаммолар бўлди, баъзан эса истак, хоҳиш бўлмади. Хоҳламаганимнинг сабаби бор. Қачонлардир бир газета мухбирига интервью бергандим. Лекин ўша журналист мен айтмаган айрим гапларни ҳам ёзиб юборганди. Ахир мухлислар газетани ўқиб менга нисбатан фикрлари ўзгариши мумкин. Шунинг учун интервью беришдан бироз чўчиб қолгандим.


Азизбек Маҳамматов (ўқувчи)

- Афсуски ёшлик даврингиздаги ўйинларни кўриш менга насиб қилмаган. Чунки у даврлар жуда ёш эдим. Дадамнинг айтишича, ҳозир миллий терма жамоамиз таркибида сиз каби кучли зарба йўллай оладиган футболчи йўқ экан. Буни ўйинларингизга гувоҳ бўлган кўпчилик мухлислардан ҳам эшитдим. Умуман, кучли зарба йўллашни ўрганиш учун қандай машғулотларга кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Кўпчилик мураббийлар зарба кучини нисбатан кам миқдорда ошириш мумкин, чунки бундай иқтидор туғма бўлади, дейишади. Бу гаплар асослими?

- Бундай эътирофдан жуда хурсандман. Лекин кучли зарбага эга бўлган футболчилар мен ўйнаган вақтда “Пахтакор” жамоасида ҳам, миллий терма жамоа сафида ҳам кўп эди. Саволингизга келсак, мураббийларнинг фикрига қўшилса бўлади. Кучли зарба йўллаш қобилияти, аввало инсонда туғма бўлади. Аммо, бу билан зарба кучини машғулот орқали ошириб бўлмайди, дейиш ҳам нотўғри. Хеч ким онадан кучли футболчи бўлиб туғилмайди. Ҳар қандай муваффақиятга меҳнат туфайли эришилади. Сиз ҳам астойдил ҳаракат қилсангиз, мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажарсангиз, албатта ўзингиз истаган зарбага эга бўла оласиз.


Сардорбек Жалилов – талаба

- Болалигингизда қайси клуб академиясида тарбиялангансиз. Умуман футболга кириб келишингиз қандай кечган?

- Авваллари ҳозиргидек болалар футбол академиялари йўқ эди. Фақат тўгараклар бўларди. Мен ҳам туғилиб ўсган шаҳрим Янгийўлда футбол тўгарагига қатнар эдим. Игорь Таран ва бошқа яна бир неча таниқли зйинчилар ҳам ўша даргоҳдан катта футболга йўл олган. Кейинчалик ҳозирги Олимпия захиралари коллежига келганман.


Шоҳрухбек Тошмуҳаммедов - талаба

- “Пахтакор” жамоаси ҳаётингизда қандай аҳамият касб этган. Кўпчилик учун қадрдон бўлиб қолган стадион ёнидан ўтаётганингизда қандай ҳиссиётларга бериласиз?

- Албатта, “Пахтакор” фаолиятимда энг катта саҳифани эгаллайди. Футболдаги барча совринларимга ушбу жамоа сафида эришганман. Қолаверса, футболчи бўлиб танилишим, миллий терма жамоа таркибидан ўрин олишимда ҳам “Пахтакор”нинг ўрни алоҳида. Қисқаси, бу клуб мен учун ҳамиша қадрли бўлиб қолаверади. Ҳиссиётлар борасида эса ортиқча гапга ҳожат йўқ. Чунки, буни сўз билан ифода этиш мушкул.


Шукурбек Солиев - тадбиркор

- Худди Сервер Жепаров каби, сизни ҳам Виктор Жалилов кашф этган, дейишади. Бу фикр қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Албатта Виктор Романович менинг фаолиятимда муҳим ўрин тутади. Қолаверса,  Акмал Азизхўжаев,  Вадим Ятченко, Юрий Господарчуклар қўл остида ҳам футбол сир-асрорларини ўрганганман. 


Жавоҳир Садиров - талаба

- Сиз билан бирга тўп сурган футболчилар орасида энг кучлиси Сервер Жепаровми ёки Миржалол Қосимов?

- Албатта Миржалол Қосимов. Чунки, биз ундан кўп нарса ўрганганмиз. Қолаверса, унинг натижаларига бир эътибор беринг...


Жаҳонгир Бойқобилов - журналист  

- “Пахтакор” сафида Осиё чемпионлари лигаси ярим финалида “Бек теро Сасано” дарвозасига жуда чиройли гол киритгандингиз. Ўша гол фаолиятингиздаги энг чиройлисими?

- Фаолиятимда чиройли голлар жуда кўп. Ўзим учун энг ёдда қоларлиси эса МДҲ кубоги доирасида Молдавиянинг “Шериф” жамоасига урган голим. Биринчидан гол ўшанда жуда чиройли кўриниш олганди. Қолаверса, киритилган тўп алоҳида аҳамиятга эгалиги билан ҳам ёдда қолган. Хабарингиз бўлса, ўша ўйин 1:0 ҳисобида якун топган эди. Албатта Таиланд жамоасига урган голим ҳам чиройли чиққанди. Аммо учрашув биз учун ачинарли якуни билан эсда қолган. Сабаби биз икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учраганмиз. Табиийки, голдан у қадар хурсанд бўлмагандим.


Аҳрорбек Алиев- энергетик

- Футболчиларнинг ёши, туғилган жойи ва санаси ҳар доим мухлислар учун қизиқ бўлган. Сиз қачон ва қаерда таваллуд топгансиз?

- 1979 йил 20 декабрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида таваллуд топганман. 


Ҳаётбек Муродов - тадбиркор

- Водийлик мухлислар ўзбек футболида ўзига хос ўрин тутишади. “Навбахор” сафида тўп сурган ўйинчи сифатида айтингчи, наманганлик мухлислар ва “Пахтакор” ишқибозлари орасида қандай фарқ бор? 

- Ҳар икки жамоа мухлислари ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Водийда футболни жуда қадрлашади. Ўша пайтлар стадионга жуда кўп ишқибозлар ташриф буюришарди. Кўпчилиги қизиққонлиги билан ажралиб туришарди. “Пахтакор” мухлислари ҳам ҳар қанча мақтовга лойиқ. Ҳали-ҳануз кузатиб бораман.  Улар доимо жамоа билан бирга. 


Санжар Отабоев – ички ишлар ходими

- Осиё чемпионатида Баҳрайн дарвозасига 11 метрлик жарима тўпидан гол ура олмаганлигингиз, қайсидир маънода кейинги фаолиятингизга таъсир кўрсатдими?

- Йўқ. Бундай бўлмаган. Ўша лаҳзада Андрей Фёдоров ва Николай Ширшов келиб, кўнглимни чўктирмаслигим лозимлиги, ҳали ёш эканлигим, жаҳон футболида ҳам кўплаб буюк футболчилар шундай ҳолатга тушганликларини айтиб далда беришганди. 


Шерзод Раимов - талаба

- Адашмасам, Россиянинг қайсидир жамоасида кўрикда бўлиб қайтгандингиз. Нима сабабдан ўша жамоага ўта олмагандингиз? Умуман, фаолиятингиз давомида чет эл клубларидан яна қандай таклифлар бўлган?

- Ярославлнинг “Шинник” жамоаси кўригида бўлганман. Аввалига ҳаммаси яхши кечаётганди. Мураббий Олег Долматов ўзбек футболини яхши биларди. Бу борада мен билан гаплашиб ҳам турарди. Ўйинимдан қониқиш ҳосил қилаётганди. Кейинчалик жамоалар баъзи масалалар бўйича келиша олмай қолишди. Натижада ортга қайтишга мажбур бўлганман. Бошқа жамоалардан ҳам қизиқишлар кўп бўлган, лекин жиддий таклиф билан чиқишмаган. “Шинник” эса мен билан астойдил шартнома тузишга интилганди.


Хуршид Оқболаев – темир йўл хизмати ходими

- Фаолиятингизни якунлагандан сўнг ўзингизни мураббийликда синаб кўрасизми?  Мабодо “Пахтакор” БФК академияси сизни ишга таклиф қилса, қандай жавоб берасиз?

- Албатта, мураббийлик режамда бор. Қолаверса, жонажон клубим таклиф қилса, қандай йўқ дейишим мумкин?


Бахтиёр Тўйчиев - тадбиркор

- Ҳозирда “НБУ Осиё” таркибида тўп суряпсиз. Жамоа таркибидаги ёшлардан кимларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардингиз?

- Ҳозир мавсум аввали, бир нима дейиш қийин. Бир қатор ёшлар кўрикдан ўтишмоқда. Аввал чемпионат бошлансин. 5-6 турдан кейин айрим хулосалар чиқариш мумкин бўлади.


Муҳаммадали Турғунов - талаба

- Метронинг “Буюк ипак йўли” бекати яқинида истиқомат қиламан. Сизни ҳам “шу атрофда яшайди” деб эшитгандим. Қолаверса, сизни шу атрофда кўп учратардим. Негадир, кейинги вақтларда сизга кўзим тушмай қолди. Бошқа жойга кўчдингизми?

- Йўқ. Ҳали ҳам ўша ерда турамиз. Мен қатори кўплаб футболчилар ҳам шу ерда яшашади. Мисол учун, Бахтиёр Ашурматов қўшним бўлади. Павел Соломин ва яна бир неча собиқ футболчилар бир-биримизга яқин жойда турамиз.


Аҳмад ЭШМАТОВ ТАЙЁРЛАДИ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика