Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  13 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  124

Икки ўқувчимиз FIFA.UZ футболкасини ютиб олди News

Икки ўқувчимиз FIFA.UZ футболкасини ютиб олди

Кеча Иордания – Ўзбекистон учрашувидан олдин FIFA.UZ билан ҳамкорликда кичик танлов ташкил этгандик.
Танлов шарти қуйидагича эди: Иордания - Ўзбекистон учрашувида содир бўлиши мумкин бўлган 5та воқеани (ҳолат) топинг ва FIFA.UZ футболкасига эга бўлинг.

Танлов учун жуда кўплаб тахминлар келиб тушди, бунинг учун барчага миннатдорчилик билдирамиз. Бироқ воқеаларни ёзишда жуда ҳам нотўғри йўл танлаганлар ҳам бўлди.

Масалан: “Turkiya 2013” никли фойдаланувичимиз қуйидагича тахминлар ёзганлар:
1.Ўйинга учта ҳакам тушади
2.Бош ҳакамда ҳуштак бўлади
3.Ён ҳакамларда байроқча бўлади.
4.Бош ҳакамда битта сариқ ва қизил карточка бўлади.
5.Ҳакамларни кўзлари қисиқроқ бўлади.

Биз ўқувчиларимиздан ўйинда содир бўлиши мумкин бўлган воқеа (ҳолат)ни ёзиб юборишларини сўрагандик. Футбол ўйини қоидаларини ёзишни эмас. Юқоридаги каби ёзилган фикрлар инобатга олинмади.

Икки ўқувичимиз эса ғолиб деб топилишди. Уларнинг тахминлари билан танишиб олинг:

“xan”:
1.Дуранг бўлади.
2.Сариқ карточка кўрсатилади
3.Ўйинда икки жамоа гол уради
3.Дарвозани Зуҳуров қўриқлайди
4.Жепаров сардор бўлиб майдонга тушади.
5.2-таймда ҳужумчи майдонга тушади

“Soliyev Solijon”:
1.Ўйинда иккита гол бўлади
2.Ўйинда пенальти белгиланмайди.
3.Ўйинда дубл қайд этилмайди.
4.Ўйинда сариқ карточка кўрсатилади
5.Ўзбекистон сафида дарвозани Зуҳуров қўриқлайди.

Ушбу икки иштирокчи asia@championat.asia электрон манзилига хат ёзишлари мумкин. Сизларга футболкалар тақдим этилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика