Latest news

10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  8 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   9 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  25 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ News

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ

Суперлига футбол клублари янги мавсумни қайси стадионда бошлаши маълум бўлди.

U-20 Осиё кубогининг параллель старт олиши чемпионат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши табиий. Лига уларга аниқ ечимлар топиш устида иш олиб боряпти. 

Режага кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март куни старт олади. "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги ўйини Суперлига старти олдидан эмас, балки 14 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойи учун режасидан келиб чиқиб, Суперкубок санаси яна ўзгариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.  

7 февраль куни эса Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

U-20 Осиё кубогидан келиб чиқиб, Лига қуръа олдидан футбол жамоатчилиги эътиборини қуйидаги масалага қаратади. 

Март ойидаги ФИФА кунларига қадар "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК ёки "Олимпик" футбол клублари ўзаро тўқнаш келиб қолса, катта эҳтимол билан улар иштирокидаги ўйинлар бошқа санада ўтказилади. Мазкур жамоалар дастлабки турлар давомида уй учрашувларини бошқа клубларга қарши ўтказишига тўғри келса, мазкур беллашувлар автоматик равишда рақиб майдонига кўчирилади. Қолган барча ҳолатга қуръа жараёнида батафсил тушунтириш берилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика