Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  1 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  21 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

Миржалол Қосимов: "Жанубий Кореядан қабул қилинган мағлубият ҳамон ёдимизда" News

Миржалол Қосимов: "Жанубий Кореядан қабул қилинган мағлубият ҳамон ёдимизда"

Ўзбекистон - Саудия Арабистони (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.

Қосимовга матбуот анжуманида ўйиннинг энг яхши футбочлиси деб топилган Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилдик.

"Ассалому алайкум. Албатта, жудаям оғир шиддатли, қизиқарли ўйин бўлди. Сабаби иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Саудия Арабистони сафида кучли футболчилар йиғилган. Шунга қарамай йигитлар майдонга тушиб ғалаба қозонишди. Шу фурсатдан фойдаланиб халқимизга, Австралияга келиб бизни қўллаб турган мухлисларга ва журналистларга катта раҳмат айтмоқчиман", - дейди Қосимов.

"Бугун жуда ҳам яхши ўйин бўлди. Рақибимиз ҳам яхши ўйнади. Саудия Арабистонига қарши баҳсда иккита гол урдим, жуда ҳам хурсанмдан. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", - дейди Сардор Рашидов.

- Сизнингча мураббийлик фаолиятингиздаги энг чиройли ғалаба бўлдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бугунги ўйин оғир кечди. Қисқа вақт ичида йигитларни руҳан тайёрлаш керак эди. Бугун майдонга тушган футболчилар, захирадаги футболчилар ҳам юракдан ғалаба учун курашишди. Ҳар бир қарич ер учун курашишди, бу қилинган меҳнатларининг самараси бўлди. Агар ҳар бир ўйинда шундай ҳаракат қилишса чиройли ғалабалар бўлаверади. Футболчиларга ғалаба учун раҳмат айтаман. Улар халқимизга кутилган ғалабани тақдим этишди. 


- Сардор бугунги биринчи голда кимнинг хиссаси катта бўлди деб ўйлайсиз: сизними ёки рақиб посбониними?

Сардор Рашидов: - Биринчи голимга келсак бутун жамоамизнинг хиссаси. Голларда дуо қилиб турган халқимизнинг хиссаси бўлди. Бу вазиятда омад ҳам менга кулиб боқди.


- Бугун бир қатор тажрибали футболчиларни захирада қолдиришга жазм этдингиз. Ёшлар билан ғалаба қозонишга қандай эришдингиз?

- Футбол шундай спорт турики унда ҳеч нимани олдиндан айта олмайсиз. Таркибга ёшларни киритдим, бу нарса ўзини оқлаганидан хурсандман. Мақсадимиз ўтган турдаёқ ғалаба қозониб, учинчи турда ёшларга имкон бериш эди. Жепаров ҳамон терма жамоамизнинг муҳим ўйинчиси, унинг термага ҳали кўп фойдаси тегади. 


- Бугун дарвозангизга белгиланган пенальти ҳақида нима дея оласиз? 

- Ҳозир пенальти ҳақли ёки ноҳақ бўлди деб аниқ айта олмайман, видеони кўриб чиқиб айтишим мумкин. Лекин ўша ўйинчи бир неча марта йиқилиб пенальти ишлашга уринганди. Симуляция учун ҳакам сариқ карточка кўрсатиши керак эди.


- Чорак финалда рақиб Жанубий Корея бўлади. Ушбу жамоа ЖЧ-2014 саралаши йўлида бизга тўсиқ бўлганди. Футболчилар ва мураббийлар айнан мана шу рақибни мағлуб этиб халқимизни хурсанд қилиш нияти борми?

- Албатта, барчамиз ўша ҳолатни яхши эслаймиз. Футболчиларнинг ўзларида ҳам Жанубий Кореяни мағлуб этиш мақсади бор. Насиб қилса чорак финалда ушбу рақиб тўсиғидан ҳам ўта оламиз.


- Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан қайси тилда гаплашасизлар: русчами ёки ўзбекча? Мельбурн шаҳри ҳақида нима дея оласиз?

- Таркибимизда рус тилини биладиган кўплаб футболчилар бор. Денисов, Жепаров, Кападзе, Кримец... Давлат тили ўзбек тили ҳисобланади. Лекин баъзи жойларда рус тилини ҳам қўллаб турамиз. Бу нормал ҳолат деб ўйлайман. Шаҳар чиройли экани кўриниб турибди, лекин тўғриси бизда шаҳарни айланишга умуман вақт бўлгани йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев

Мельбурн

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика