Latest news

19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  0 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  2 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  6 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14

Миржалол Қосимов: "Хитойга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ" News

Миржалол Қосимов: "Хитойга қарши ўйин осон бўлмаслиги аниқ"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Хитой ва Ўзбекистон учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ва Одил Аҳмедов иштирок этишмоқда.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Сабаби биз ҳам, Хитой терма жамоаси ҳам ғалаба қозонди. Эртанги баҳсда ғалаба қозонган жамоа деярли кейинги босқичга чиқади. Шу боис ютиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Хитой кучли жамоа, ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Олдимизга қўйилган дастлабки мақсад гуруҳ босқичидан чиқиш. Эртага шу йўлдаги муҳим баҳслардан бири бўлади", - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

"Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Осиё Кубогидаги ҳар бир очко жуда муҳим ҳисобланади. Шу боис эртага Хитойни мағлуб этишга ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор ўйинчилари Хитой Суперлигасида фаолият олиб боришган. Улар сизга терма жамоаси ҳақида қандайдир маълумотлар беришдими?
- Хитойда ўйнаган ва ўйнаётган футболчилар билан гаплашиб олганмиз. Худо хоҳласа эртага бу ўз мевасини бериши керак.

- Хитой азалдан Олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллаб келишади. Спорт борасида бу давлат дунёда энг кучлилардан бири ҳисобланади. Қачонлардир Хитой футбол борасида ҳам шундай кучая оладими?

- Тўғриси эртага нима бўлишини мен билмайман. Хитой терма жамоаси шундоқ ҳам кучли саналади.

- 2011 йилда Қатарда Австралиядан 0:6 ҳисобида мағлуб бўлгансизлар. Агар бу мусобақада гуруҳдан чиқа олсанглар рақиб сифатида айнан Австралия тушиб қолиши мумкин...
Одил Аҳмедов:
- Орадан 4 йил ўтди. Тарих билан эмас бугунги кун билан яшаймиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак Австралияга қарши ўйнайверамиз. Ҳеч қайси рақибдан чўчимаймиз.

- Хитой биринчи ўйинни Брисбенда ўтказди. Иккинчи турни ҳам шу ерда ўтказади. Ўзбекистон эса Сиднейдан Брисбенга кўчиб ўтди. Бу муаммо туғдирмайдими?
- Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Барибир иккала жамоа битта майдонда ўйнайди.

- 4 йил олдин Қатарда Хитойга қарши ўйнаб гол ургансиз. Ўшандаги Хитой терма жамоасини ҳозиргиси билан таққослай оласизми?
Одил Аҳмедов:
- Тўғри Хитойга қарши ўйнаб гол урганим ёдимда. Лекин доимий равишда Хитой футболини кузатиб боравермайман. Шу боис ўша жамоа билан ҳозиргисини таққослай олмайман.

- Биринчи ўйиндаги ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?

Одил Аҳмедов: - Доим биринчи ўйин оғир бўлади. Навбатдаги ўйинларда ўйинимизни кучайтириб бораверамиз. Бутун жамоа кучли ўйнаса ғалабага эришаверамиз.

- Хитой термаси сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Хитойнинг 10-рақамида ўйнаган футболчи марказда кучли ўйнади. Бундан ташқари уларнинг қанот ҳимоячилари ҳам кучли. Биринчи ўйинда дарвозабон ҳам яхши ўйнади.


Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика