Latest news

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  12 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Шамил Ярулин: «Олександр Коблаш «Насаф» билан шартнома имзолади» News

Шамил Ярулин: «Олександр Коблаш «Насаф» билан шартнома имзолади»

Аввалроқ Олександр Коблашга «Насаф» мураббийлари қизиқиш билдираётгани ҳақида футбол янгиликларини ёритаётган ОАВлари хабар тарқатган эди.
Бу аслида рост бўлиб чиқди.

Бунга ойдинлик киритиш учун, «Насаф» футбол клубининг бош менеджери Шамил Самигулович Ярулинга сайтимиз номидан мурожаат қилдик.

Шамил Самигулович, ўтган мавсумда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида фаолият олиб борган украиналик легионер Олександр Коблаш бугундан «аждарлар»нинг тўлақонли аъзосига айланганини ва ушбу футболчи билан шартнома имзоланганини тасдиқлади.

Коблаш Олександр Геннадиевич
Туғилган санаси:
4 сентябрь 1989 йил (25 ёш)
Бўйи: 184 см
Фуқаролиги: Украина
Амплуа: Ҳужумчи
Сўнгги жамоаси: «Гелиос», «Сўғдиёна»

Бугун «Насаф» ПФК раҳбарияти ушбу футболчи шартнома имзолаган. Шунингдек Шамил Самигуловичнинг билдиришича, жамоа таркибини кучайтириш бўйича селекция ишлари яна давом эттирилади. Яна камида икки ёки уч нафар юқори савиядаги футболчилар жамоа сафига қўшиб олинади. Клубни бу борада молиявий қўллаб-қувватлашга, бош ҳомий — «Шўртангазхимё» мажмуаси раҳбарияти ҳам тайёр.

Шунингдек Шамил Самигулович келаси масумда мухлислар жамоадан катта натижаларни кутишаётганини билишини ҳам айтди: «Олдимизда миллий чемпионат ва кубок ўйинларидан ташқари қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси турибди, биз ҳеч бир рақибни кучсиз дея олмаймиз. Шундай экан бунга астойдил тайёргарлик кўрамиз ва мухлислар олдида юзимиз ёрўғ бўлишини ҳоҳлаймиз. Бунинг учун бор имкониятимиз ва кучимиздан фойдаланамиз, ахир биз энди халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз. Зиммамизга шундай шарафли маъсулият тушган экан — буни албатта оқлашга ҳаракат қиламиз», — дейди Шамил Самигулович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика