Latest news

18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  0 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   3 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  5 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди News

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди

Кеча Андижонда бўлиб ўтган «Андижон» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган «водий дербиси» мухлислар ўртасида юқори қизиқишга сабаб бўлди.

Водийда бўладиган ҳар қандай дербини мухлислар интиқлик билан кутишади. Кеча эса ҳудудий жиҳатдан ҳам, турнир жадвалида ҳам бу жамоаларнинг «қўшни» эканлиги ўйинга бўлган қизиқишни икки хисса орттирди. Қўқонлик Маликжон Мелиқўзиев 64 ёшда бўлишига қарамасдан дербини ўйингоҳда кўриш учун Андижонга велосипедда йўлга чиқдилар. Бугун Маликжон амакини «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳга таклиф қилишди.

«Қийналмадингизми амаки?» деган саволга Маликжон амаки «Эрталаб соат 6 да йўлга чиқиб Андижонга тушдан кейин соат 3 ларда етиб бордим. Андижоннинг Қўқонга нисбатан бироз баландроқда жойлашганлиги сабабли мўлжаллаганимдан бироз секинроқ етиб бордим. Бироқ ўйиндан сўнг барча чарчоқлар эсдан чиқиб яна куч-қувватга тўлиб қолгандай бўлдим. Барча футболчилар ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ғалабалар давомли бўлсин. Сизлар ғалаба қозониб турсаларинг биз мухлислар чарчамаймиз», деб жавоб қайтарди.

Жамоа аъзолари жонкуяр мухлисга миннатдорчилик тариқасида «Қўқон-1912» жамоасининг оригинал футболкасини совға қилишди. Шунингдек Маликжон амакига навбатдаги турда бўладиган «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинга марказий сектордан чипта ҳам тақдим қилинди. Энди Маликжон амаки севимли жамоасининг сафар ўйинларига жамоа ҳисобидан текинга бориши мумкинлиги фахрий мухлисни беҳад қувонтирди. Зеро футбол мухлислар учун ўйналади. Биз фидоий мухлис Маликжон амакига соғлик – саломатлик тилаймиз.


 


Акрамжон Мамадалиев.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика