Latest news

22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  5 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  7 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  16 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

Мурод Исмоилов: "Бугунги ҳолатизмиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, дуранг қониқарли бўлди" News

Мурод Исмоилов: "Бугунги ҳолатизмиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, дуранг қониқарли бўлди"

“Нефтчи” – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов қатнашди.
- Аввало бугун ички ишлар ходимлари байрами билан юртимиздаги барча ички ишлар ходимларини табриклаб қоламан. Ўйинга келадиган бўлсак, "Бунёдкор" яхши жамоа. Ҳозирги ўрнига қарамай бу жамоа мамлакатимизнинг етакчи клубидир. Бугунги ўйин ҳам шуни кўрсатдики, ҳақиқатдан ҳам захираси кучли. Тактик ва жисмоний тайёргарлиги ҳам яхши. “Пахтакор”, “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” клубларининг олиб бораётган тўғри сиёсати мана аста секин маҳсулини бермоқда. Бугун рақиб жамоа таркибида академия тарбияланувчиларини ўйнагани ҳам сўзимга исбот бўла олади.

Кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўзига яраша биз ҳам шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда йигитларни озгина ҳаяжон босди шекилли. Лекин берган кўрсатмаларимизни имкон қадар тўғри бажаришга ҳаракат қилишди. Иккинчи таймда ўзимизда куч топа олдик ва бир қатор ҳужумлар уюштирдик. Лекин барибир “Бунёдкор” биздан бугунги кунда кучли эди. Шунга қарамай учрашув тенг курашлар остида ўтди. Имкониятлар бизга нисбатан уларда кўп бўлди. Албатта ютганимизда янада яхши бўларди. Лекин бугунги холатимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, дуранг ҳам қониқарли натижа дейиш мумкин. Боя айтганимдек, “Бунёдкор” биздан ҳар жиҳатдан кучли жамоа”, - дейди Мурод Музаффарович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика