Касильяс: "Барселона"га қарши ўйиндан олдин Роналду Мессидан яхши формада" News

Касильяс: "Барселона"га қарши ўйиндан олдин Роналду Мессидан яхши формада"

"Реал" дарвозабони Икер Касильяснинг таъкидлашича, "Барселона"га қарши Испания чемпионатининг тўққизинчи тур учрашувидан олдин жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду рақиб футболчиси Лионель Мессидан яхши формада.

"Барселона" билан ўйиндан олдин жамоамиз яхши ҳолатда. Биз хар қайси чизиқда кучлимиз. Бундан ташқари, мураббий ўзгартириш қилганда жамоа ўзини яхши кўрсатяпти. Биз ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Роналдуга келадиган бўлсак, у Мессидан кўра яхши формада. Аммо мени фақат ўзимизнинг футболчилар қизиқтиради" - дейди Касильяс.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика