Latest news

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   14 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

8та гол урилган ўйинда "Лестер" МЮни мағлуб этди News

8та гол урилган ўйинда "Лестер" МЮни мағлуб этди

АПЛ 5-туридан ўрин олган "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Лестер – Манчестер Юнайтед  5:3
21 сентябрь, 17.30, «Уокерс»
Голлар:
Ван Перси 12, - 0:1(Фалькао), Ди Мария 15, - 0:2 (Руни), Ульоа 16, - 1:2. Андер Эррера 57, - 1:3 (Ди Мария). Ньюжент 63 пенальти, - 2:3 (Варди). Камбьяссо 64, - 3:3 (Варди). Варди 78, - 4:3 (де Лает). Ульоа 84 пенальти, - 5:3 (Варди). 
Лестер
К. Шмейхель, Мур, Морган, де Лат, Кончески, Хэммонд, Дринкуотер, Камбьяссо (Кинг, 71), Варди (Шлюпп, 85), Ульоа, Ньюжент (Жеймс, 75).
Манчестер Юнайтед
Де Хеа, Блинд, Блэккетт, Ж. Эванс (Смоллинг, 30), Рохо, Рафаэл, Эррера, Ди Мария (Мата, 76), Фалькао (Янузай, 72), ван Перси, Руни.
Огоҳлантиришлар:
ДеЛает 32
Четлатиш:
Блэккетт 82 


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ, "Лестер" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" устидан 5:3 ҳисобида зафар қучди.

90+4.
Бир киши кам бўлиб ўйнаётган МЮ ҳужумга ўтмоқда, бироқ деярли хавфли вазият йўқ...

90+2.
Стадион тинмай қарсак чалмоқда, "Лестер" футболчилари бунга тўла лойиқлар!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Яна 6 дақиқа футбол кўрамиз

87.
Шлюпп ҳозир қулай имкониятдан фойдалана олмади, шерикларидан тўпни қизғаниб ўзи ҳам зарба бера олмади

85. Ўзгариш. "Лестер".
Бугунги ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамони Варди майдонни тарк этди, уни ўрнига Шлюпп тушди

84. Белгиланган пенальтини аргентиналик тўпурар аниқ амалга оширди - 5:3, яна стадионда сакрашлар, яна камералар титрамоқда

83. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! УЛЬОАААААА! 5:3. ФАНТАСТИКА!

82. ЧЕТЛАТИШШ! Блэккетт!! Вардини ўз жарима майдони ичида йиқитгани учун ва пенальти ҳам бор

80.
Стадиондаги камералар қимирламоқда, сабаби мухлислар ўрниларида сакрашмоқда... Худди ер қимирлаётгандек таассурот қолдирмоқда камералар

78. "Лестер"нинг тезкор қарши ҳужуми... ўнг қанотдан оширилган тўпни ёлғиз қолган Варди эгаллаб олиб дарвозани ишғол қилди - 4:3.

78. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Даҳшат! Супер! Вардиииииииии! 4:3.

76. Хавфли вазияяяяяяяяят! Кингнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

76. Ўзгариш. МЮ.
Ди Мария ўрнига Мата тушди

75. Ўзгариш. "Лестер". 
Ньюжент ўрнига Жеймс тушди

73.
Андер Эрреранинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучли лекин шу билан бирга ноаниқ чиқди

73.
Иккала жамоада ўзгариш содир бўлди, бу қандай фойда бераркин?

72. Ўзгариш. МЮ.
Фалькао ўрнига Янузай тушди

71. Ўзгариш. "Лестер".
Камбьяссо ўрнига Кинг тушди

69.
"Лестер" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, МЮнинг деярли барча футболчилари жарима майдони ичида ва унинг ёнида!

68.
Тўп билан муомала қилиш фоиз ҳисобида 34:66 меҳмонлар олдинда, ҳисоб эса тенг

68.
Фалькаоооо, марказда тўпни ван Персига узатишга уринганида кутилмаганда йиқилиб тушди...

67.
Баҳс давом этади, аниқроғи барчаси бошидан бошланади. Кузатишда давом этамиз.

65. МЮ футболчилари ғалаба қозониб бўлдик деб ўйлашди чоғи, ҳимояга ўтиб олишди. "Тулкилар" эса ҳужум қилишда давом этишди. Дринкуотернинг зарбасини Варди тўхатиб қолди, уни эса Камбьяссо дарвозага йўллади - 3:3.

65. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Лала алалала) Мана сизларга ўйин. Эстебан Камбьяссссооо! 3:3!

64. Белгиланган пенальтини Давид Нюжент аниқ амалга оширди - 2:3.

63. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Нюжент! 2:3  Голлар шоуси давом этади)

62.
Рафаэль жарима майдони ичида Вардини қўли билан туртиб юборди. Ундан олдинроқ Варди Рафаэлни йиқитганди.

60. Энди "Лестер" "босмоқда"... Варди пенальти ишлади!

59.
Ван Перси! Сал қолса бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, аммо тўпни ўзига тўғрилай олмади

58. Ажойиб гол! Ди Мариянинг дарвозага йўллаган зарбасини Андер Эррера товони билан йўналишини ўзгартириб гол урди, Шмейхель қийин аҳволда қолди - 1:3.

57. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Андер Эррера! 1:3

55.
Рафаэлнинг узатган тўпини Шмейхел "ўзиники" қилди

52.
Варди томон тўп узатилди, аммо ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

51.
Де Лает Ди Марияни қўлидан ушлаб, илтимос қилиб йиқитди. Рунининг жарима зарбаси ўхшамади

50.
МЮ тўпни ўз назоратига олмоқда... ҳужумлар ва комбинациялар кўпаймоқда

49. ФАЛЬКААААААААААОООООООООО! Ажойиб зарба! Лекин тўп тўсинга тегиб қайтди. Жича қолди, гол бўлишига)

48.
Рунииииии! Тўпни жарима майдонига узатди, бироқ бу зарбага айланиб кетди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

47.
"Тулкилар" ўз мухлислари қаршисида номдор рақибларидан ҳайиқмай ўйнашмоқда. Айниқса сочини сариққа бўяб олган Варди анча фаол

46. Иккинчи бўлимни ҳам бошлаб олдик!


45+2. Дастлабки бўлим тугади. 15 дақиқа дам олиб яна ўйинни кузатишда давом этамиз

45+1.
Леонардо Ульоа "Лестер"нинг ҳақиқий тўпурари! Сабаби клуб бу мавсум бугунги билан қўшсак 5та гол урди, Ульоа ҳисобида "атига" 4та гол бор!

45. Ҳакам биринчи бўлимга яна икки дақиқа қўшиб берди

44.
Навбат МЮга, Ди Мариянинг "сеҳрли" чап оёғи билан узатилган тўпга Фалькао боши билан зарба бера олмади!

43.
Мезбонлар танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетишмоқчи, ҳужумлар хавфли чиқмоқда

42. Хавфли вазият!
"Лестер" вакили Варди тезкор равишда олдинга ўтди, аммо Блэккетт бор экан унга "нон" йўқ

40.
МЮ бурчак тўпига эга бўлди, Рунининг оширган тўпини Ван Перси тўпни орқароққа ташлади Ди Мариянинг зарбаси ноаниқ кетди

37.
"Лестер" бош мураббийи Найжел Пирсон ўтган мавсум дисквалификация қилинганидан сўнг захира ўриндиғи эмас трибунадан туриб ўйинларни кузатиш кераклигини тушуниб етган экан. Ҳозир ҳам у юқорида ўтирибди...

36. Тажрибали Пол Кончески чап қанотдан бот бот ҳужумга ўтиб турибди.

34.
МЮнинг узоооқ давом этган ҳужумини кўрдик, Ди Мария, Фалькао, Руни, Эррера... охири Маркос Рохо 30 метрлардан зарба берди, тўп юқоридан ўтиб кетди

33.
Маркос Роходан хато, Дринкуотернинг зарбаси ноаниқ чиқди

32. Огоҳлантириш.
"Лестер". Де Лает

30.
Ҳа ўзгариш, Эванс ўрнига Смоллинг тушди

29.
Жонни Эванс учун ўйин тугадими? У шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди

28.
Блэккетт ўз қанотида Варди билан бир неча бор тўқнаш келди, кураш анчагина жиддий тус олмоқда

27.
МЮ бурчак тўпига эга бўлди. Фалькаонинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни ҳаводан Блинд дарвозага йўллади! Аниқ зарбадан сўнг тўпни Шмейхель эгаллаб олди

23.
Ди Мария жарима тўпи ишлаб олди. Руни ва Ди Мария аввалдан ўйлаб қўйилган зарбани амалга оширишди, ноаниқ

19. Хавфли вазият!
Ван Персининг зарбаси ноаниқ кетди, ундан олдин у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган экан.

17. Ўнг қанотдан Варди тўпни жарима майдонига узатди, Ульоа эса боши билан дарвозага йўллади - 1:2.

17. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Ульоа 1:2! Ёмонам ўйин бўлаяптими?

16. Ажойиб ва ғаройиб гол! Рунидан тўпни қабул қилиб олган Ди Мария жарима майдони чизиғи устидан тўпни оҳистагина дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди, чиройли гол! - 0:2

16. ГОООООООООООООООООООООЛ!!! Диии Марияяяяяя!

15.
"Лестер" ўз майдонида ҳимояда ўйнашни истамаяпти, ҳужумлар кетидан ҳужумлар...МЮ сафида Блэккетт фаол ўйнамоқда

13. Чап қанотдан Фалькао ҳаволатиб тўпни жарима майдонига оширди, Робин Ван Перси эса яқин масофадан боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўя қолди - 0:1.

12. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Ван Перси!


12. Фалькаонинг қанотдан узатган тўпини ван Перси тўхтата олмади

10. Хавфли вазият!!!! Ди Мариянинг ажойиб пасидан сўнг ван Перси тўпни дарвозага йўллади, Шмейхель ўз ўрнида!

8. Ўйин тенг кечмоқда

5. Яна "Лестер"нинг ҳужуми! Марказдаги хатодан сўнг тезкор ҳужум ташкил этилди. Бироқ Ульоа рақиб жарима майдони ичида тўпни йўқотиб қўйди...

4. Хавфли вазият! Нюжетнинг ўнг қанотдан оширилган тўпни Ульоа боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. Бурчак тўпидан сўнг Дринкуотер ҳам ноаниқ зарба берди!

4. "Интер" мухлислари борми? Кал бошли ярим ҳимоячини танийсизми? Ҳа бу Эстебан Камбяссо бу йилдан бошлаб у "Лестер" шарафини ҳимоя қила бошлади. Айнан унинг жарима тўпи ҳозир умуман ноаниқ кетди

3. Дастлабки ҳужум, Рафаэл ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Петр Шмейхелнинг ўғли Каспер тўпни эгаллаб олди

2. Эътиборимни торган жиҳат стадионга келган мухлислар жамоалар майдонга тушиб келишганидан буён тинмаяпти, бақиргани бақирган...

ЎЙИН БОШЛАНДИ! Кеттик!

- Ушбу мавсумда иккала клуб бир хил натижа қайд этишган: 1та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият.

- Луи Ван Гал бугун Руни, Ван Перси ва Фалькаони асосий таркибда тушурди. Хуан Мата захирада қолди. Кўрамиз бу қандай самара келтирар экан...

- Бугун "Лестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" клубини қабул қилади. Ўйинни сизлар билан Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради. Зерикиб қолмасак керак) 

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Англия премьер лигасини кузатишда давом этамиз.

- Учрашув соат 17:30да бошланади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика