Latest news

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  12 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Эркин фикр: Абрамовга яна нима керак? News

Эркин фикр: Абрамовга яна нима керак?

Олий лиганинг навбатдаги турида “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу ўйинни кўрган журналист сифатида баъзи фикрларни билдирмоқчиман. Стадионга кириш бепул қилиб қўйилгани учун ҳартугул мухлислар киришди. Учрашув протоколида беш мингдан сал кўпроқ томошабин келди деб ёзилди. Пуллик бўлганида қанча одам кирарди, тўғриси билмадим. Энди ўйинга тўхталадиган бўлсак, баҳс яхши савияда кечди. Тўп бир жойда тўхтаб қолган ҳолатлар кам учради.

Шахсан менга “Бунёдкор”нинг ўйини кўпроқ ёқди. Меҳнат қилаётгани боис Сергей Лушанга алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Ўйлашимча, Лушан мана шу охирги уч-тўртта ўйинидаёқ рейтинг бўйича Даврон Файзиев, Бахтиёр Ашурматов, Мурод Исмоилов сингари мураббийлардан ўзиб кетди. Лушан ишлаяпти, биз эса ишлаётган одамларнинг қадрига етишимиз керак. Лушан Достон Ҳамдамов, Забихилло Ўринбоев, Темур Аюпов сингари ёшларга қўрқмасдан ишонч билдиряпти. Ёки Пишур бор жойда Забихиллонинг майдонга тушишини ҳеч кутганмидингиз?

Шуни айтиш лозим, Тошкент дербисида “Локомотив” ҳеч нарса кўрсата олмади. Ҳеч бир ўйинчи ажралиб тургани йўқ. Клуб бош мураббийи Вадим Абрамов давралар оралиғида ўзи хоҳлаган футболчиларни сафга қўшиб олди. Унинг куни Забихилло, Достонбек, Акром Комилов каби ҳали пишмаган ўйинчиларга қолган эмас. Абрамов тайёр футболчилар билан ишлаяпти. Ҳатто майдонга тушмаётган ўша Филипосянда ҳам олий лигада ўйнаш тажрибаси керак бўлса Жавлон Иброҳимовдек бўлса бордир-у, лекин кам эмас.

Абрамов қўл остида тўпланган ўйинчиларга қаранг. Олий лиганинг ҳамма “юлдузлари” “Локо”да йиғилган. Биргина Гейнрихнинг маоши куни кеча ғалаба қозонган “Бунёдкор”нинг ярим таркибига тенг келса керагов. Лекин ўта муҳим баҳсда “юлдузлар” ҳеч нарса қила олишмади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “темирйўлчилар” бош мураббийи мағлубият учун айбни ФИФА рефериси Валентин Коваленкога “ағдарди-қўйди”. Аммо эртаси куни учрашувни “Спорт” телеканали орқали такроран кўриб, Коваленко “айбдор” эмаслигини ҳис қилдим. Ҳакам ўз ишини қилган экан, фақат “Локомотив” футболчилари ўйнамабди холос.

“Локомотив” кимни хоҳласа ўз таркибига қўшиб олди, клубда пул томонлама муаммо йўқ ҳисоби, лекин шундай ҳолатда ҳам мураббийнинг айбни ҳакамга тўнкаши... очиғи тушунмадим. Балки матбуот анжумани учрашув якунланиши биланоқ ўтказилгани боис Абрамов жаҳл устида шундай деган бўлиши мумкин. Аммо Коваленконинг “Локо” зарарига қўпол хатоларга йўл қўйганини шахсан мен кўрганим йўқ. Келинг, энди ҳакамликни бир четга қўя турайлик. Ўйин томонлама “Локо” рақибидан кучли эдими? Таркиб борасида кучли эди, лекин ўйин жиҳатдан эмас. “Локомотив” футболчиларида шиддат сезилмади. Ғалабага чанқоқлик кўринмади. Ҳаракат бор, лекин нима учун ҳаракат қилинаётганини англаш йўқ. “Локо” ўйинининг кўп қисми таваккал тўп узатишлардан иборат бўлди.

Бундан ташқари, жамоанинг тўпсиз ўйнай олмаслиги кўриниб қолди. Бу ҳам табиий ҳол бўлса керак, чунки “Локомотив” бунгача фақат биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаб келаётганди. “Бунёдкор” тўпни қабул қилиб олгач, тез ҳужум қилишга ўтяпти, рақиб эса шошиб қолмоқда. Негаки “Локо” тўпсиз ўйнашга ўрганмаган экан. Бу мураббийнинг хатоси ҳисобланади. Бундан ташқари, “темирйўлчилар” ҳимояланишни пухта ўзлаштиришмагани ҳам бир қатор муаммоларга сабаб бўлди.

Ўзбек футболи муҳокамасида ҳакамлик мавзуси ҳеч қачон биринчи планга чиқмаслиги керак. Чунки айбни ҳакамга тўнкашдан осони йўқ. “Локомотив” энди илк марта мағлуб бўлди ва бундан фожиа ҳам ясамаслик лозим. Чемпионликка курашаётган жамоа учун ҳали ҳаммаси олдинда. Қолаверса, у кунги мағлубиятга Коваленконинг ҳакамлиги эмас, балки “Локо” футболчиларининг иштиёқсиз ҳаракатлари сабаб бўлди. Формани кийиб майдонга тушган билан иш битмайди, футболчининг юрагида ўша клубга нисбатан эътиқод, жамоа олдида қарздор бўлишдек ҳиссиёт бўлиши керак. Мадомики бу каби нарсалар йўқ экан, унда футболчиларни руҳлантириш учун бош мураббийнинг катта саҳнага чиқишига тўғри келади. Фикримизча, мана шу таркиб билан мақсадга эришиш учун Вадим Абрамовга бошқа ҳеч нарса керак эмас, фақат ишлаш керак, холос.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика