Latest news

21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  0 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  21 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 1:2 матнли трансляция)  34 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4

Одил Аҳмедов. Ҳақиқий инсон ҳақида News

Одил Аҳмедов. Ҳақиқий инсон ҳақида

Ушбу мақолани Россиянинг sport.ru сайти вакили Дмитрий Волошин ёзган. Уни ўзбек тилида ўқувчиларимизга тақдим этамиз.
"Анжи"ни бир қатор футболчилар тарк этиб бўлишди, яна бир қатор ўйинчилар эса яқин келажакда клубдан кетмоқчи. Аммо қийин вақтда клубга садоқатини намойиш этаётганлар ҳам бор. Мана шу вазиятда Одил Аҳмедов қандай тутгани ҳақида тўхталиб ўтамиз…

Одил Аҳмедовнинг агенти қуйидагиларни айтиб ўтди: "Клубдаги ўзгаришлардан сўнг Одилга Россия Премьер-Лигаси ва Осиёнинг етакчи клубларидан таклиф тушди. Аммо Одил "Анжи" клубига ва клуб хўжайини Сулейман Керимовга бўлган хурмати боис шу ерда қолишга жиддий ахд қилган". Бундай гаплар "Анжи"даги воқеалар олдида ғалати туюлиши мумкин. Аммо ҳозир Аҳмедовнинг бу қарорига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Кўпинча футболчилар клубга содиқ эканини айтишади. Аммо уларнинг гаплари фикрларига тўғри келмайди, якунда ўша футболчи бошқа клубга ўтса мухлислар унга бошқача назар билан қарашади. Масалан, Самир Насри билан шундай вазият рўй берди. У дастлаб "Арсенал"га бўлган "муҳаббати"ни айтганди, сўнгра осонлик билан Лондондан молиявий томондан қудратлироқ бўлган Манчестерга кўчиб ўтди. Бундай ҳолатлар кўплаб содир бўлмоқда, уларни тўхтатиш қийин.

 Ўзининг гаплари ва клубига содиқ бўлган футболчилар жуда кам қолди. 

"Анжи"га "Краснодар" томонидан Одил Аҳмедовни сотиб олиш борасида таклиф келиб бўлди. Трансфер учун таклиф этилган пул ҳам кичкина эмас – 9 миллион евро. Аммо клуб ҳам, футболчи ҳам бунга рад жавобини беришди. Июнь ойида Аҳмедовга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиққанди. Аммо футболчи ўз интервьюларида кескин гаплар айтмаганди: "Менга "Арсенал" қизиқаётгани рост. Агар бу клубга ўтсам нафақат мен учун балки бутун Ўзбекистон футболи учун ютуқ бўлади. Албатта, "Анжи"да ўйнашдан хурсандман. Бу келажаги бор клуб, аммо ўзимни Англия ёки Испанияда синаб кўришни истардим". "Пахтакор"да фаолиятини бошлаган Аҳмедов учун бу катта шараф эди.

Шарқий Европа клубидан дунёнинг энг кучли лигасида иштирок этаётган етакчи клуб сафига ўтган футболчини ҳеч ким муҳокама қилмайди. Мана шу ёзда Фернандиньо "Шахтёр"дан "Манчестер Сити"га 40 миллион еврога ўтди. Украина клуби бундай таклиф олдида жим тура олмади ва футболчини сотиб юборди. Фернандиньонинг ўзининг айтишича, трансферга катта пуллар сабаб бўлмаган экан: "Агар мен фақат пули ва осон ҳаётни истаганимда, Украинада қолган бўлардим. Мен Донецкда 8 йил ўйнадим, у ерда бир қатор совринлар ютдим. Аммо ўз кучимни "Сити"да синаб кўриш имконияти пайдо бўлди. Бу ерга пул учун эмас катта совринлар учун келдим". 

Айни пайтда Аҳмедов ҳам Фернандиньонинг юрган йўлидан бориши мумкин. У клуб қийин даврни бошдан кечираётган пайда унга содиқ қолди ва энди жамоада етакчи бўлишга уринади. Агар у ривожланишда давом этса фаолиятини Европанинг кучли клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Балки бу Англия бўлар, балки Испания. Ким билади? Битта нарса аниқ – ҳозирни ўзида Аҳмедов ўзини нафақат профессионал футболчи, балки Инсон эканини кўрсата олди.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика