Latest news

18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  0 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  43 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди? News

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

Эртага "Динамо" стадионида Ўзбекистон кубогининг якунловчи баҳси ўтказилади.

"Пахтакор" қаторасига 4-бор финалда қатнашаётган бўлса, "Насаф" 5 йиллик танаффусдан кейин яна мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. 

Қаршиликлар охирги бор мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйишганди (2016 йил).

ЛОКОМОТИВ - НАСАФ - 1:0

30.11.2016. "Динамо" стадиони. 8150 томошабин. 

Рефери: Цейтлин Владислав

Гол:

1:0 - Абдухолиқов Темурхўжа, 2

ЛОКОМОТИВ: Икромов Маъмур; Тўтахўжаев Ислом; Мустафоев Салим; Файзиев Шерзод (Зотеев Олег, 73); Шоахмедов Санжар (Ёлдошев Бобурбек, 85); Абдухолиқов Темурхўжа; Геворкян Артур (Бикмаев Марат, 54); Мирзаев Сардор; Махарадзе Кахи; Кападзе Тимур; Алибоев Икром

НАСАФ: Суюнов Элдорбек; Аъзамов Шерзод; Голбан Игорь; Муҳаммадиев Шуҳрат (Муҳитдинов Шароф, 84); Сайфиев Фаррух; Мусаев Фозил; Абдураҳимов Баҳром; Ҳамробеков Одил (Эркинов Шаҳбоз, 59); Нарзуллаев Дониёр; Ғаниев Азизжон; Черан Драган (Абдихолиқов Бобир, 72)

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев Ислом, 31; Абдухолиқов Темурхўжа, 33; Ҳамробеков Одил, 36; Эркинов Шаҳбоз, 90+4

Четлатиш: Тўтахўжаев Ислом, 90+4

Шу ўринда савол туғилади: "Насаф" 2016 йилги финалда майдонга тушган футболчилардан неча нафарини сақлаб қолди?

Қисқагина қилиб айтсак, ўша таркибдан фақатгина Дониёр Нарзуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимов айни пайтда ҳам "аждарлар" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам "Насаф" таркибига жорий йилнинг бошида қайтганини унутмаслик керак. 

Энди масаланинг жуда ҳам қизиқ бўлган 2-томонига эътибор қаратамиз. Юқорида келтирилган таркибдан роппа-роса 6 нафар футболчи айни пайтда "Насаф"нинг эртанги рақиби — "Пахтакор" вакили ҳисобланади. Булар:

1. Элдорбек Суюнов → 2017 йилнинг ёзида "шерлар" сафига қўшилганди.

2. Шерзод Аъзамов → 2017 йилнинг июлида Тошкентга йўл олганди. У дисквалификация сабаб эртага майдонга тушолмайди. 

3. Фаррух Сайфиев → 2018 йилнинг қишида "Пахтакор" таркибига бориб қўшилганди (+ Баҳром Абдураҳимов ҳам).

4. Драган Черан → 2018 йилнинг ёзида "аждарлар" либосини ечиб, "шерга айланган".

5. Одилжон Ҳамробеков → 2019 йилнинг февраль ойида Тошкентга кўчиб кетганди.

6. Шароф Муҳитдинов → жорий йилнинг аввалида "Пахтакор" футболчисига айланди.

Хуллас, шунақа гаплар. Сизнингча, "Пахтакор" эртанги ўйиндан кейин "аждарлар"нинг қайси футболчисини олиб қўяди?

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика