Ҳусниддин Ғофуров туғилган кунида гол урди News

Ҳусниддин Ғофуров туғилган кунида гол урди

Кеча туғилгани кунини нишонлаган Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда Сербиянинг Иваница шаҳрида бўлиб турибди.
Унинг жамоаси “Явор” навбатдаги мавсумни биринчи лигада ўтказади. 16 августдан старт оладиган чемпионатга иваницаликлар астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоада қолиши аниқ бўлган ҳамюртимиз Ғофуров кеча жамоасининг маҳаллий клублардан бирига қарши ўтказган синов-назорат баҳсида рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Бу билан 20 ёшли ҳужумчи туғилган кунида гол уриб, ўзига-ўзи муносиб совға улашди десак муболаға бўлмайди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика