"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди
09 feb 19:15
News
"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди
Ўйин олдидан "Зенит" "Ал Насср"дан Жон Дуран трансферини амалга оширган бўлса-да, бу баҳсда майдонга туширилмади. Шунга қарамай, Сергей Семак ҳам, Вадим Абрамов ҳам учрашувни жанговар таркибда бошлади.
Биринчи бўлимда Александр Ерохин Россия клубининг ягона голига муаллифлик қилди, самарқандликлардан эса Азиз Амонов яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади – 1:0.
Иккинчи бўлим Самарқанд жамоаси устунлигида ўтган бўлса-да, Вадим Абрамов шогирдлари бир қатор имкониятларни кўкка совурди. Баҳсда Россиянинг 10 карра чемпиони минимал ҳисобда устун келди.
Ўртоқлик ўйини
"Зенит" (Россия) – Динам 1:0
Гол: Александр Ерохин 5'
"Динамо": Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Маҳаммаду Дембеле, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Тил Мавретич, Нурилло Тўхтасинов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азиз Амонов, Анвар Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов.
Захирадан тушганлар: Улуғбек Ҳошимов, Хислат Халилов, Расул Йўлдошев, Беҳрузбек Облоқулов, Абдулаҳад Ҳошимов, Акбар Худойбердиев, Бектемир Абдуманнонов, Драмане Салоу, Улуғбек Абдуллаев.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Comments