Latest news

15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  15 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  9

Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади News

Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади

Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига. 30-тур

"Навбаҳор" – "Пахтакор" 1:1

29.11.2025

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Константин Смирнов

ВАР ҳаками: Илгиз Танташев

АВАР ҳаками: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: 0:1 – 14, Игорь Сергеев (Ҳожиакбар Алижонов), 1:1 – 82, Забиҳилло Ўринбоев (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 12. Саидазамат Мирсаидов (24. Достонбек Абдулхаев, 67), 19. Мирзоҳид Ғафуров (11. Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриэл, 7. Азимжон Аҳмедов, 17. Русланбек Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 8. Шоҳмалик Комилов, 13. Бенжамин Теиди (14. Жамшид Болтабоев, 77), 29. Педро Аугусто (9. Забиҳилло Ўринбоев, 46)

Захира: 42. Фаррух Қурбонов, 5. Жулио Cесар, 6. Шерзод Ғуломжонов, 50. Муҳамммадали Ракибов, 55. Комилжон Тожидинов. 

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 77. Дилшод Саитов, 2. Беҳрузбек Асқаров (22. Умар Адҳамзода, 46), 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20. Дилшод Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов (94. Браян Риаскос, 46), 9. Иброҳим Ибрагимов, 10. Азиз Турғунбоев, 21. Башар Ресан, 11. Игорь Сергеев

Захира:  19. Жонатан Луиз, 18. Бобур Абдухолиқов, 26. Даврон Тўлаганов, 32. Муҳаммадали Дилшодбеков, 41. Фазлиддин Зухриддинов, 50. Фламарион, 59. Муҳаммадбобур Каримов

Огоҳлантиришлар: Бенжамин Теиди (29), Педро Аугусто (45), Иброҳим Ибрагимов (58), Башар Ресан (64), Жамшид Болтабоев (88)

Четлатиш: Башар Ресан (64, иккинчи огоҳлантириш)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Стандарт вазиятдан сўнг Ҳамралиев гол урди, аммо ҳакам ўйинни ташқари ҳолатни қайд этди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

88. Болтабоев катта тезликда кетаётган Алижоновни атайин тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

85. "Пахтакор"да ўзгариш.

82. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди! Захирадан майдонга тушган Ўринбоев чап қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади.

80. Бурчак узатмасидан сўнг Сергеевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

77. "Навбаҳор"да ўзгариш.

72. Адҳамзода рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллай олмади. Кейинги ҳужумда эса Гедеш жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

72. Адҳамзода рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллай олмади. Кейинги ҳужумда эса Гедеш жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

67. "Навбаҳор"да ўзгариш.

64. Башар Ресан ҳакамларга эътироз билдиргани учун кетма-кет икки марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. "Пахтакор" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Игорь Сергеев жамоадошига жиддий эътироз билдирди.

62. Ғиёсов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

59. Теидининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

58. Ибрагимов қўполлик учун огоҳлантирилди.

57. Мезбонларнинг жаримадан узатмасини Назаров уриб юборди.

54. Сергеевнинг зарбаси ўта ноаниқ.

53. Жияновнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да бир, "Пахтакор"да икки ўзгариш.

45+1. Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

45. Педро Аугусто ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

44. "Навбаҳор" мураббийлар штаби аъзоларидан бирига қизил карточка кўрсатилди.

36. Комиловнинг зарбаси анча юқорилаб кетди.

29. Теиди марказда Асқаровни ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

26. Ғофуровнинг кучли узатмасига Мирсаидов ета олмади.

21. "Пахтакор" футболчисининг яна бир қўпол хатосидан сўнг мезбонлар бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

21. Жияновнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

18. Турғунбоев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва марказга пас йўллади. Йўлдошев тўпни эгаллади.

14. ГОЛ! Сергеев чап оёқда Суперлиганинг жорий мавсумидаги 20-голини уриб, ҳисобни очди!12. "Пахтакор" футболчисининг пас беришдаги қўпол хатосидан сўнг Педро рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади. Назаров тўпни қайтарди.

11. Ибрагимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза юқоорисидан ўтиб кетди.

9. Комилов ўз ўрнини тарк этган Назаров дарвозасини мўлжалга олди. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

8. Теидининг зарбасини Назаров қайтарди.

5. Жияновнинг жаримадан узатмасини Назаров эгаллади.

4. Жияновга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Навбаҳор" кўк, "Пахтакор" оч кулранг либосларда ўйнайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика