Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
19 oct 20:20
News


Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
"Нефтчи" - ОКМК 1:0
19 октябрь 2025 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 18:15
Ҳакамлар: Достонбек Раҳмонов, Шохнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов, Исроилжон Имомназаров
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Учрашув комиссари: Шоҳруҳ Саид
ВАР: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Анваржон Маражабов
Гол: Жамшид Искандеров 17, пенальти - 1:0.
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Бойан Цигер, 5. Икромжон Алибоев, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев (11. Қувондиқ Рўзиев, 63), 7. Аброрбек Исмоилов (77. Билолхон Тошмирзаев, 90+3), 9. Жоэл Кожо (15. Шахзоджон Нематжонов, 90+3), 10. Жамшид Искандеров (32. Зоран Марушич, 74), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (8. Владимир Йовович, 63), 23. Йован Докич.
Захира: 45. Акбар Тўраев, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33. Шохрухбек Ёқубжонов, 70. Силванус Нимели, .
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Гиорги Папава (77. Нодирбек Абдураззоқов, 60), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшодбек Ахмадалиев, 8. Азиз Холмуродов (27. Али Абдурахмонов, 65), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Рубен Санчез , 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Саидафзалхон Ахроров (19. Ахмадулло Муқумжонов, 71), 99. Асадбек Собиржонов (28. Ариҳиро Сентоку, 60).
Захира: 88. Хамидулло Абдунабиев, 13. Элдорбек Бегимов, 16. Наоаки Сенага, 18. Иброҳим Йўлдошев, 30. Аброр Саримсоқов, .
Огоҳлантиришлар: Рубен Санчес 56, Авазбек Ўлмасалиев 81, Ислом Тўхтахўжаев 81, Анваржон Ғофуров 85, Ойбек Рустамов 87,
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+9. ЎЙИН ТУГАДИ. "Нефтчи" - ОКМК 1:0
90+5. ЗАРБАААА! Йововичнинг узатмасидан кейин Марушич бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, Илёсовдан сейв!
90+3. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Исмоилов ва Кожо ўрнига Тошмирзаев ва Неъматжонов тушди
90+1. ЗАРБА! Аҳмадалиевнинг узатмасини Ўлмасалиев боши билан дарвозага йўллади, Эргашев ўз ўрнида
90. Учрашувга 8 дақиқа қўшиб берилди
90. ЗАРБА! Рубен Санчеснинг тўп узатишидан кейин Абдураззоқов узоқдан ерлатиб зарба берди, ноаниқ
87. Огоҳлантириш. ОКМК. Ойбек Рустамов
86. "Нефтчи" сардори Анваржон Ғофуров Илёсов билан тўқнашувдан кейин ерга ноқулай йиқилди ва елкасидан жароҳат олди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
82. ЗАРБА! Жарима тўпини Рўзиев аниқ амалга оширди, Илёсовдан сейв!
81. Огоҳлантиришлар. Ўлмасалиев ва Тўхтахўжаев
78. ОКМКда жарима тўпи, Ғиёсовнинг жарима майдонига оширган тўпини Жокич боши билан қайтариб юборди
77. ЗАРБА! Рубен Санчеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Эргашев тўпни ушлаб олди
74. Ўзгариш. "Нефтчи". Искандеров ўрнига Марушич
71. Ўзгариш. ОКМК. Аҳроров ўрнига Муқумжонов
68. Хавфли вазият. Хуршид Ғиёсовинг жарима майдонига узатган тўпини Абдураҳмонов боши билан дарвозага йўллади, Ботирали Эргашев ўз ўрнида
65. Ўзгариш. ОКМК. Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов тушди
63. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Одилов ва Йўлдошев ўрнига Йовович ва Рўзиев тушди
60. Ўзгаришлар. ОКМК. Собиржонов ва Папава ўрнига Абдураззоқов ва Сентоку
57. УХХХХ! ДАҲШАТ! "Нефтчи" жарима тўпига эга бўлди, Искандеров узатган тўпни Жокич Цигерга ташлаб берди, Цигернинг зарбасини Илёсов даҳшатли сейв билан қайтарди, Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинидан қайтди, Цигернинг яна бир зарбасини ҳимоячилар қайтаришди!
56. Огоҳлантириш. Рубен Санчес катта тезликда жарима майдони томон кетаётган Исмоиловни ушлаб йиқитгани учун
53. УХХХ! Хавфли вазият! Чап қанотдан чиройли тўп узатишидан кейин Цигер хатога йўл қўйди ва тўпни эгаллаб олган Ғиёсов жарима майдонига кириб зарба берди, ноаниқ!
49. "Нефтчи"да бурчак тўпи, Искандеров узатган тўпни Кожо дарвозага ноаниқ йўллади
46. Иккинчи тайм бошланди.
45+5. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча 1:0.
45+2. Хавфли вазият. Ўнг қанотдан Исмоилов узатган тўпни Илёсов эгаллаб олди
45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди
38. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиев ўнг қанотда икки рақибдан ўтиб тўпни жарима майдони марказига узатди, бу ерда Рубен Санчес тўпни дарвозага йўллай олмади, Собиржоновнинг зарбаси йўлига Исмоилов тўғаноқ бўлди!
32. Яна Алишер Одилов диққат марказимизда, унинг зарбаси ноаниқ чиқди
24. ОКМКда жарима тўпи, жарима майдонига ҳаводан узатилган тўпни Рубен Санчес боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ
20. УХХХ! Исмоиловниг чиройли тўп узатиш, Одиловдан ажойиб рейд ва зарба, Илёсовдан яхши сейв!
17. ГОЛ! Жамшид Искандеров пенальтидан ҳисобни очди - 1:0. Жавоҳир Илёсов зарба йўналишини топганди, тўп унинг қўлларига тегиб дарвозага кириб кетди.
16. ПЕНАЛЬТИ, ОКМК дарвозаси томон!
14. ВАР ҳаками бош ҳакамни монитор ёнига чақирди, Одилов йиқилганида пенальти бўлиши мумкин. Такрорий лавҳаларда Ўлмасалиев Одиловнинг оёғини босгандек кўринмоқда.
12. Хавфли вазият! Алишер Одилов жарима майдони ичидан зарба бермай рақибни алдашга уринди, натижада вазият кўкка совурилди. Жокичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
6. ЗАРБА! Иброҳимҳалил Йўлдошев чап қанотдан олдинга ўтиб зарба берди, ноаниқ!
5. Илк дақиқаларда мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 18:15да бошланади.
Similar news

Comments
Сиз провокаторларни ҳақиқий мухлислардан ажратиб олинг.
Нефтчи ёки Насаф, кучлиси ва Аллоҳ насиб қилгани чемпион бўлади.
Олға Нефтчи.