Latest news

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  3 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  52 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  2 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

27.09.2025

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзаков

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 68, Педро Аугусто (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (99.Игорь Габриэль, 85), 8.Шоҳмалик Комилов (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Тейди Бенжамин, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов (22.Асадбек Жўрабоев, 90+5), 19.Мирзоҳид Ғофуров (32.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 24.Достон Абдулҳаев, 70.Аббос Ғуломов, 71.Наврўз Иминжонов (29.Педро Аугусто, 68)

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комил Тожидинов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 70), 9.Ислом Кенжабоев (70.Шоҳрўз Норхонов, 70), 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури (22.Шаҳзод Туропов, 81), 16.Асрор Ғофуров, 19.Илҳом Кенжаев (18.Фарҳод Бекмуротов, 81), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзулло Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (33.Султон Раҳматов, 89)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов. 6.Муродали Усмонов, 17.Акмал Музаффаров, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов (9), Муҳаммадали Ғиёсов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Навбаҳор"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш.

87. Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

85. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

76. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси фол билан якунланди.

70. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

68. ГОЛ! Захирадан майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Педро Аугусто тўпга биринчи тегинишида ҳисобни очди! Бразилиялик футболчи бурчак узатмасини бош билан "Қизилқум" дарвозасига тўғрилаб қўйди!68. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш.

65. "Навбаҳор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

59. Мезбонларнинг бурчак узатмаси қайтарилди. 

53. Зарба! Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунидан қайтди, кейинги зарбани Қувватов қайтарди.

50. Ғуломов ҳужумда фол ишлатди.

48. Йўлдошевдан яна бир сейв, у Кенжабоевнинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган зарбасини қайтарди.

47. Папариганинг зарбасини Йўлдошев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Хавфли вазият! "Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми натижасида Кенжабоев бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

39. "Қизилқум" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

37. Хавфли вазият! Кенжабоев марказда очиқ турган Папаригага тўп узатди, аммо Йўлдошев ишончли ҳаракат қилиб, тўп йўлига пешвоз чиқди.

32. Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Комилов бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. "Навбаҳор"нинг икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

27. Комилов "Қизилқум" жарима майдонида йиқилди, ҳакам бурчакка ишора қилди.

22. Комилловнинг жаримадан узатмасини Папарига қайтарди.

20. Жуманқўзиевнинг узатмасига шеригининг бўйи етмади.

19. Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Раҳматуллаев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

17. Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

15. Қувватов оёғида оғриқ ҳис қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

13. Зарба! Жарима майдонида меҳмонларнинг зарбасини Абдулҳаев қайтарди.

11. Асрор Ғофуров марказда қўполлик эвазига тўхтатилди.

9. Кенжабоевни қўполлик билан тўхтатган Аҳмедов огоҳлантирилди.

7. Иминжонов ҳужумда фол ишлатди.

1. Комилов бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. "Навбаҳор" кўк, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика