Latest news

21:39Финалиссима қўчирилди  0 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  4 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  13 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  9 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  8 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  18 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5

Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди" News

Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлдик. Биринчи таймни жуда расво ўтказдик. Натижа ҳаққоний, агар сен ҳимояни ўйламай футбол ўйнасанг натижаси шунақа бўлади. Балки олтита гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди.

Рақибни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизда ҳар томонлама муаммолар етарли: қарздорликдан тортиб шартномаларгача. Ўйлайманки, яқин орада жамоага эътибор қаратилиб вазият яхши томонга ўзгаради. Тўғрисини айтсам, баъзи футболчиларимиз учун мавсум тугади. Чунки улар жамоа учун эмас, жамоага қарши футбол ўйнашяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ўхшамаяпти.

- Учрашув статистикасини кўрганимизда "Навбаҳор" кўп жиҳатлар бўйича олдинда эканлиги кўринди. Лекин таблодаги ҳисоб бунинг акси бўлди. Балки жамоангиз ўйнашни хоҳламадими?

- Яна қайтариб айтаман, бугунги ўйиндан кейин ярим жамоа учун мавсум тугади. Чунки баъзилар бугун рақиб фойдасига ҳаракат қилишди. Мен буни бошқача тушунтириб бера олмайман. Ҳаммасини таҳлил қиламиз.

- "Бухоро"дан шундай қаршилик кутганмидингиз?

- Қандай қаршилик ҳақида гапиряпсиз? Биз ўзимизга ўзимиз бешта гол олиб келдик. Агар ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди. Албатта, осон бўлмаслигини билардик, рақибни ҳурмат қиламиз. Лекин ўйинни кўринг, фақат ўзимиз ютқаздик.

- Тезкор голлар ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

- Яна қайтарайми? Бизда бугун майдонда фақат уч киши футбол ўйнади. Еттита ўйинчимиз умуман ўйнамади. Тўғри, қарздорлик бор, балки бошқа клубларда ҳам бордир. Жамоа учун ўйнамаслик бугун бошлангани йўқ. Иккинчи давра бошланибдики, жамоага қарши ўйнаш давом этяпти. Нималар бўлаётганини тушунмаяпман. Биринчи даврадаги жамоадан асар қолмаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика