Latest news

15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  1 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   11 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  1 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди News

Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Пахтакор" учрашуви якунланди.

"Шўртан" – "Пахтакор" 0:0

19.09.2025

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исақов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Александр Попов

ВАР ҳаками: Никита Мустафин

АВАР ҳаками: Амал Султонов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Шўртан": 1.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4.Улуғбек Худойбердиев, 6.Одилбек Абдумажидов, 9.Пўлатхўжа Холдорхонов (45.Ғанишер Қодиров, 82), 10.Темур Мамасидиқов (14.Аброрбек Тошқўзиев, 74), 22.Сардор Саъдуллаев (3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 74), 24.Дониёр Нарзуллаев (27.Чориёр Турсунқулов, 87), 33.Бекжон Раҳматов (8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 82), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 70.Миржалол Жумаев, 76.Исломжон Кенжабоев

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 11.Жасурбек Ҳакимов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 66), 10.Азизбек Турғунбоев (21.Башар Ресан, 78), 11.Игорь Сергеев, 15.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 66), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (18.Бобир Абдихолиқов, 78), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Дилшод Саитов, 94.Браян Риаскос

Огоҳлантиришлар: Дониёр Нарзуллаев (36), Ҳожиакбар Алижонов (44), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (79), Шоҳруҳ Эшбўтаев (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+5. Бурчак узатмаси Қодировнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

90+4. Шоҳруҳ Эшбўтаев вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90+3. Бурчакдан узатилган тўпни Эшбўтаев мушти билан уриб юборди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

88. Қодиров қулай вазиятда зарба йўллай олмади. Бўриев хавфни бартараф этди.

87. "Шўртан"да ўзгариш.

82. "Шўртан"да икки ўзгариш.

79. Ҳамралиев огоҳлантирилди.

78. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

74. "Шўртан"да икки ўзгариш.

72. Нарзуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

70. Саъдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

69. Сергеевнинг зарбасини Эшбўтаев эгаллади.

66. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

64. "Пахтакор" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

59. Собирхўжаевнинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди.

57. Мамасидиқов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

57. Эркинов узатмасини Эшбўтаев ўзиники қилди.

49. Мамасидиқовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. ГОЛ! Нарзуллаев ҳисобни очди, бироқ ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус.

45. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

44. Алижонов қўполлик учун огоҳлантирилди.

43. Зарба! Мамасидиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

41. Адҳамзода пасидан сўнг Бўриев ноаниқ зарба йўллади.

39. Мамасидиқов зарбасидан сўнг Назаров тўпни ушлаб олди.

38. Адҳамзоданинг узатмасини Турғунбоев рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

36. Нарзуллаев Адҳамзодага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

32. Жаримадан узатилган тўпга Ҳамралиев бош билан зарба йўллади, Эшбўтаев тўпни ушлаб олди.

31. Собирхўжаевга қўполлик ишлатилди.

28. Бурчак узатмасидан сўнг меҳмонлар ҳужумда фол ишлатди.

23. Сергеевнинг зарбасидан сўнг Эшбўтаев тўпни эгаллади.

21. Бурчак узатмасидан сўнг Сергеев бош билан зарба йўллади, Худойбердиев бош билан тўпни қайтарди.

17. Адҳамзоданинг ажойиб узатмасига Сергеев ета олмади, у офсайдда ҳам экан.

9. Алижонов узатган тўпни Эшбўтаев эгаллади.

8. Турғунбоев ҳужумда қўполлик содир этди.

6. Марказда Раҳматовга нисбатан фол ишлатилди.

4. Адҳамзода Ибрагимовни олдинга бошлади, аммо шериги тўпга ета олмади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Шўртан" кўк, "Пахтакор" оч кулранг либосларда ўйнайди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика