Latest news

19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  0 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  6 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  8 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4

Абдухолиқовнинг пенальтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди News

Абдухолиқовнинг пенальтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Хоразм" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0 

Гол: 82 - Темурхўжа Абдухолиқов 

Бош ҳакам: Тўрабек Суёнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Ҳусан Хўдайбердиев

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Валентин Коваленко

VAR ҳаками: Никита Мустафин

AVAR ҳаками: Хайринисо Эркинова

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 9.Имеда Ашортия (23.Асадбек Раҳимжонов, 89), 10.Расул Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин ( 5.Александр Зевадинов, 74), 17.Оллаберган Каримов (8.Мартин Шролер, 62), 21.Носиржон Абдусаломов (54.Миркомилбек Муродов,74), 25.Итсуки Урата, 57.Амир Туракулов 

Захира: 22.Валижон Раҳимов,18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Фаррухжон Қодиров,  33.Абдулазизхон Абдурашидов,  66.Азизбек Тўлқинбеков

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 6.Аббосжон Отахонов, 7.Темурбек Исмаилов (77.Суннатулла Абдуллажонов, 60), 8.Хазратжон Турсункулов, 9.Жасур Азимов ( 2.Диёрбек Ортиқбоев, 60), 10.Муродбек Бобожонов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Асадбек Саитхонов,70), 15.Владимир Бубаня, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 99.Шаҳром Самиев ( 79.Азизжон Аҳроров83)

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов,3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 20.Данила Ежов,  27.Ихтиёр Ташпулатов,


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+10. Бобожоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

90+7. Бобожоновнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

90+1. Меҳмонларда яна бир яхши имконият бўлди. Бироқ бу сафар тўсин мезбонларга ёрдам берди

90. Ҳакам 2-бўлимга 9 дақиқа қўшиб берди

87. Туракулов Темурхўжани дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Абдухолиқов дарвозабони алдади ва бўш дарвозага зарба йўллади. Бироқ тўп устунга тегиб қайтмоқда

82. ГОООЛ. Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди

78. Муродов ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Потаповдан супер сейв

77. Супер имкониятдан меҳмонлар фойдалана олмади. Турсунқуловнинг узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади

74. Зевадинов ва Муродов майдонга тушди. Улар Абдусаломов ва Бугариннинг ўрнига майдонга тушди. Муродов 2009 йилда туғилган болакай экан. Бугунги учрашув Миржомилбек учун Суперлигада дебют

72. Учрашувда ҳужумлар сонини анча камайди. Жамоаларнинг хавфли ҳужумлари деярли содир бўлмай қолди

70. Иминовнинг ўрнига Саитхонов майдонга тушди

62. Ўзгариш. Шролер Каримовнинг ўрнига майдонга тушди

60. Ортиқбоев ва Абдуллажонов майдонга тушди. Улар Азимов ва Исмоиловни алиштиришди

56. Бобожонов жуда қулай имкониятдан фойданала олмади. Гол бўлган тақдирда ҳам ҳисобга олинмас экан. Сабаби Мурод Бобожонов офсайдда қолган экан

55. Барчаси жойида учрашув давом эттирилмоқда

53. ВАР эҳтимолий пенальтини кўрмоқда. Отаханов ўз майдонида қўп билан ўйнаган бўлиши мумкин

50. Каримовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни Абдухолиқов дарвозага жойлади. Бироқ Темурхўжа офсайдда экан

49. Мали қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. Малининг ажойиб узатмасидан сўнг Абдухолиқов жуда қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ Темурхўжанинг яқин масофадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди

39. Огоҳлантириш. Учрашувдаги илк огоҳлантиришни мезбонлар ярим ҳимоячиси Ашортиага насиб этди

36. "Бунёдкор" зарба беришдан ташқари қолган барчасини ажойиб тарзда амалга оширмоқда. Сўнгги нуқтага келганда мезбонлар вакиллари ўз имкониятларидан фойдалана олишмаяпти

35. Абдусаломов рақиб футболчиларидан ўтди ва Абдухолиқовга тўпни узатди. Негадир мезбонлар сардори зарба бериш ўрнига тўпни шеригига узатишга қарор қилди. Бироқ бу сафар рақиб ҳимояси яхши ўйнади

29. Ашортианинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

24. Шаҳрам Самиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди

19. Мезбонлар учрашувдаги ҳозирча энг хавфли ҳужумни ташкил қилишди. Абдухолиқов Абдусаломовни дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Бироқ Носиржоннинг зарбасини Потапов қийинчилик билан қайтарди. Потаповдан сейв

15. Темурхўжада яхши имконият бўлганди. Шериклари жамоа сардорини яхши вазиятга чиқариб юборишди. Аммо рақиб ҳимояси ва дарвозабони ҳам яхши ҳаракат қилди

12. Муроджон Бобожонов дарвозабон билан бирга чиқиши мумкин эди, бироқ ҳужумчи йиқилиб тушди ва имкониятдан "қуруқ" қолди

10. "Бунёдкор" ҳам аста-секинлик билан ҳужумлар ташкил этишни бошлади. Абдухолиқовнинг узатмасини Потапов ушлаб олди

4. Илк дақиқаларда устунлик меҳмонларда. Улар бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. "Бунёдкор" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда

1. Биринчи дақиқанинг ўзида меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Хазратжон Турсункулов дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади. Бироқ зарба жуда секин чиқди ва мезбонлар дарвозабони қийинчиликсиз ушлаб олди


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика