Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради" News

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Кутилганидек, қийин ўйин бўлди. Майдон биз учун қайсидир маънода янги эди. "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради.  Иккинчи таймда сал қийналдик. Йигитлар кейинроқ ўзларига келишди. Умуман олганда, футболчилардан кўнглим тўлди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритиш эди", – деди Еличич. 

- Нима учун Леван Арвеладзени захирада қолдирилганди?

- Ротацияга қўл уриб, бошқа футболчиларга ҳам имкон беришни истагандик. 

- Бугун ёш футболчи Аброр Алиев бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- У яхши сифатларга эга. Айрим жиҳатларини кучайтириши керак, секин-аста ўсиб боради. 

- "ФарДУ" янги стадионда илк бор ҳаракат қилди. Майдон ҳақида нима дея оласиз?

- Стадион – шинам. Чим яхши ҳолатда, фақат ер бироз нотекисроқ экан. Буни футболчилар яхшироқ ҳис этади.  

- Ўйин охирида жамоа тўпурари Акаки Шулая жароҳат олгандек туюлди. У ўзини ўзгартиришни сўради. Унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз...

- Яхши ҳолатда. У ўзини бироз ноқулай ҳис этди, шунинг учун алмаштиришга қарор қилдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика