Latest news

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  10 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  27 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 17-тур

"Насаф" – "Андижон" 1:1

7 август 2025 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат НасибуллаевСанжар Шоюсупов, Авазбек Абдуллаев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Акобир Шукуруллаев

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Голлар: Дамир Темиров 5, - 0:1. Ойбек Бозоров 60, - 1:1 (Муродбек Раҳматов). 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Раҳматов, 8.Зафармурод Абдирахматов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 85), 10.Драган Черан (17.Суҳроб Нуруллоев, 85), 14.Шароф Муҳитдинов (24.Сардорбек Баҳромов, 66), 18.Ҳусайн Норчаев, 19.Стефан Чолович (7.Аденис Шала, 66), 22.Игорь Голбан (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 57), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев.

"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев (99.Муҳаммадали Усмонов, 82), 11.Отабек Жўрақўзиев (7.Исмаил Акинаде, 63), 13.Сардор Азимов, 18.Дамир Темиров (4.Исломбек Маматказин, 90), 23.Дониёр Абдуманнопов (17.Фарходжон Соҳибжонов, 90), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов (88.Шохжаҳон Ёрқинбоев, 82).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 14.Абдураҳмон Комилов, 22.Усмонали Исмоналиев, 41.Муҳаммадюсуф Мирқодиров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов 40, Муҳаммадкарим Тоиров 64, Дамир Темиров 64, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ


90+9. Ўйин тугади - 1:1.

90+5. ЗАРБААААА! Усмоновнинг ҳаводан узатган тўпини Акинаде боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегди! 

90+4. ЗАРБАА! Шалаинг узатмасидан кейин Баҳромов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Токотаев ўз ўрнида 

90+2. ЗАРБАА! Муродбек Раҳматовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

90. Ўйинга 9 дақиқа қўшилди

90. Ўзгаришлар. "Андижон". Темиров ва Абдуманнопов ўрнига Маматказин ва Соҳибжонов тушди

87. УХХ! Азмиддинов ва Муҳаммадиев боши билан тўқнашиб кетишди, шифокорлар уларга ёрдам беришди

85. Ўзгаришлар. "Насаф". Абдираҳматов ва Черан ўрнига Муҳаммадиев ва Нуруллоев тушди 

84. Зарба! Муродбек Раҳматовнинг кучсиз зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди 

82. Ўзгаришлар. "Андижон". Абдуманнонов ва Саиднуруллаев ўрнига Ёрқинбоев ва Усмонов тушди 

81. ЗАРБА! Насруллаев чап қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

76. УХХ! Норчаев жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди. ВАР текширувидан кейин пенальти йўқлиги тасдиқланди 

71. ЗАРБАААА! Норчаев-Шала-Черан комбинациясини Драган зарба билан якунлади, Токотаевдан сейв!

69. "Насаф"нинг ҳужуми, Норчаев-Черан-Шала комбинацияси ноаниқ пас туфайли узилиб қолди 

66. Ўзгариш. "Насаф". Чолович ва Муҳитдинов ўрнига Шала ва Баҳромов тушди 

64. Огоҳлантириш. "Андижон". Дамир Темиров

64. Огоҳлантириш. "Андижон". Муҳаммадкарим Тоиров

63. Ўзгариш. "Андижон". Жўрақўзиев ўрнига Акинаде тушди 

60. ГОЛ! Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва рақибларни чалғитиб дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди, тўп йўл йўлакай Ҳамиджоновга тегди - 1:1. ГОЛНИ КЎРИШ




57. Ўзгариш. "Насаф". Голбан ўрнига Ғайбуллаев

51. "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун бор кучи билан олдинга ўтмоқда, аммо меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда 

46. Иккинчи тайм бошланди 



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди 

43. ЗАРБА! Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Токотаев тўпга эга чиқди 

40. Огоҳлантириш. Шаҳзод Азмиддинов 

36. Зарба! Дамир Темиров жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба берди

31. Хавфли вазият! Мезбонларда жарима тўпи. Бурчакка яқин жойдан Абдираҳматов узатган тўпни Норчаев дарвозага йўллай олмади, Насруллаевнинг бош билан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин тўпни Токотаев ушлаб олди 

29. ЗАРБАА! Чолович узатган тўпни Норчаев боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қанот ҳаками офсайдни кўрсатди 

27. Зарба. Бурчакдан узатилган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ 

26. ЗАРБАА! Чераннинг бош билан узатган тўпини Голбан яқин масофадан дарвозага зарба берди, Новак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди! 

23. Умар Эшмуродов йиқитилди, жарима тўпи. Муҳитдиновнинг йўллаган зарбаси жонли девордан қайтди, Чоловичнинг зарбаси йўлига Азмиддинов тўғаноқ бўлди 

22. Хавфли вазият! Чолович ўнг қанотдан жарима майдонига кириб орқароққа тўпни узатди, Муҳитдиновнинг зарбаси йўлига Ҳамиджонов тўғаноқ бўлди 

21. Яна Муҳитдиновдан узатма, яна Чераннинг зарбаси ноаниқ кетди 

17. Зарба! Муҳитдинов чап қанотдан узатган тўпни Драган Черан чамаси 25 метрлардан дарвозага йўллашга уринди, анчагина ноаниқ

13. "Насаф" тезкор ўтказиб юборилган голдан кейин ўзига келишга қийналмоқда. "Андижон" чемпионга сюрприз тайёрлаб қўйган экан

6. Саидумархон Саиднуруллаев ўтган турда ҳам Темировга голли узатма берганди. Бугунгиси расман голли узатма бўлмаса ҳам голда у яна иштирок этди 

5. ГОЛ! Ўнг қанотдан Саиднурллаев узатган тўпни Дамир Темиров дарвозага йўллади, Неъматов қайтарган тўпни Темировнинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00 да бошланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика