Latest news

23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  8 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  78 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин" News

Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе миллий жамоа билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берди.

- Охирги миш-мишларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий келади деган гаплар бор.

- Бунга аниқлик киритилмаган, ҳали ассоциация бу ҳақида эълон қилгани йўқ. Ким мураббий бўлишидан қатъий назар терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этса бўлди. Ҳозирча бош мураббий ролида менман, режа бўйича тайёргарли кўряпмиз.

- Агар четдан мураббий келса, сизни ёрдамчи мураббий сифатида олиб қолишни хоҳлашса бу таклифга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйлаб, кейин бир қарорга келаман.

- Сентябр ойи учун тақвимимиз маълум. Терма жамоамиз октябр ва ноябрдаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинларини режалаштиряпти. Қайси жамоалар билан ўйнашимиз аниқ?

- Фақат сентябр ойи учун маълум. Қолганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Эълон қилишса, билиб оламиз.

- Эшитишимизча, Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан музокаралар ўтказилаётган экан...

- Бу маълумот ҳақиқатга яқин. Хитой ушбу жамоаларни ва бизни мусобақага таклиф қилган. Улар кела оладими, йўқми, буни вақт кўрсатади.

- Қўшни мамлакат сайтларида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида ёзишяпти. Бу баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу ўйин уларнинг режасида бордир, менда маълумот йўқ. Ассоциация бизга маълумот берса, биргаликда қарор қабул қиламиз.

- Август ойидаги CAFA мусобақасида терма жамоамиз иштирок этади. Бу турнирда миллий жамоа учун янги футболчиларни синовдан ўтказасизми ёки Катанец таркиби майдонга тушадими?

- Албатта, бу турнирда терма жамоага даъвогар бўлганларга имконият берамиз. Уларни синовдан ўтказамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика