Latest news

13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  10 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  2 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  0 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  12 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  10 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  7 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  20 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  4 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  17

Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди News

Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финали ПСЖ - "Реал" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ПСЖ - "Реал" 4:0

Голлар: Фабиан Руис (6), Усмон Дембеле (9), Фабиан Руис (24), Рамуш (88).

ПСЖ: Доннарумма, Мендеш, Бералдо, Маркиньос, Хакими, Руис (Заир-Эмери, 66), Витинья, Невеш, Кварацхелия (Барколя, 59), Дембеле (Рамуш, 59), Дуэ (Маюлу, 66).

Захирадагилар: Сафонов, Тенас, Камара, Ли Кан Ин, Мбайе.

Реал Мадрид: Куртуа, Рюдигер, Асенсио (Милитао, 64), Тчуамени, Винисиус Жуниор (Диас, 64), Гонсало Гарсия (Карвахаль, 71), Фран Гарсия, Гюлер, Беллингем (Модрич, 64), Вальверде, Мбаппе.

Захирадагилар: Лунин, Юси, Рамон, Васкес, Чема, Себальос, Камавинга, Мартин, Муньос, Родриго.

Огоҳлантириш: Тчуамени (29), Невеш (45+2), Карвахаль (73).

ЯНГИЛАШ


Марчиняк бир дақиқа ҳам қўшмади, у "Реал"га ёнбосди ва бешинчи гол бўлишни истамади. Ўйин якунланди! Финалда ПСЖ ва "Челси" ўйнайди.

88. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! ПСЖ "Реал"нинг устидан кулиб ташлагандек ҳужум уюштирди ва Рамуш гол уриб, голини Жота услубида нишонлади. Бугун "Реал" ҳимояси сочилиб кетди.

87. ЗАРБАААААА!! Милитаонинг зарбасини Доннарумма қайтарди!

85. Бурчакдан узатилган тўпга Милитао боши билан зарба йўллади. Ноаниқ, лекин зарба хавфли эди.

77. Гарсиянинг зарбасини Доннарумма ушлаб олди.

73. УХХХХХ! Ҳакимининг супер пасидан кейин Рамуш дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади.

69. Рамуш тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва зарба йўллади, Гарсия тўпни қайтарди. Гонсалу тўпни очиқчасига жамоадошидан қизғанди. Ёки атай ургиси келмагандир. 

68. Модрич тезда хавфли вазият яратди. Унинг узатмасидан кейин Мбаппе дарвоза томон боши билан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

64. Модрич майдонга тушди. Афсонанинг "Реал" либосидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин. Балки бугун сўнггиси бўлмас, лекин бу сўнгги турнир эканлиги аниқ.

61. УХХХХХ!! Дуэ "Реал" дарвозаси ёнида зарба бериши мумкин эди. Вальверде "подкати" билан тўпни рақибидан юлиб олди.

58. Ҳакимининг дарвоза томон узатмасини Куртуа ушлаб олди.

57. Хвичадан ўз услубида рейд ва ноаниқ зарба.

53. Мбаппенинг кучли зарбаси трибунадаги бўш ўриндиқни синдириб юбориши мумкин эди)

49. "Реал" ҳужумга ўтди. Бироқ жамоа футболчилари жарима майдончаси ичига кирса ҳам дарвоза томон зарба беришни йўлларини топа олмаяпти.

48. УХХХХХХХ!! ПСЖ тўртинчисини урди ҳам. Лекин Дембеле офсайдда қолиб кетгани учун гол ҳисобланмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм бошланишидан олдин қизиқарли фактларни йиғдим.

Танаффус!

45+4. УХХХХХХ! Яна тўртинчисига сал қолди. Мбаппе бўйи баланд Куртуанинг "бўйидан илиб қўймоқчи" бўлди. Куртуа зарбани қийинчилик билан қайтарди.

45+2. УХХХХХХ!! Мендешнинг кучли зарбасини Куртуа қайтарди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. "Реал" ҳужумга ўтди. Вальверде ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнидаги Винига оширмоқчи бўлди. Фабиан Руис вазиятни зарарсизлантирди.

40. ХВИЧАААААА!! Тўртинчи гол бўлиши муқаррар эди, лекин ПСЖ футболчиси дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Қулай вазият юзага келганди.

39. Мбаппе жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

37. Дезире Дуэ ҳужумга ўтаётганди. Гарсия тўпни рақибидан олиб қўйди.

Уотер-брейк. Томонлар сув ичиб олишлари учун тайм-аут берилди.

30. ПСЖ ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни ҳимояга қайтган Беллингем майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан ПСЖ самара чиқара олмади.

29. Тчуамени огоҳлантирилди.

Даҳшат! Шунчаки даҳшат! Луис Энрике қандай жамоа яратди? У қандай қилиб шу даражага етди. Бу ПСЖнинг тенги йўқ.

24. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! ПСЖ учинчисини, Фабиан Руис иккинчисини урди. "Реал" ҳимояси бугун "провал" ҳолатда.

23. Мбаппе ПСЖ дарвозаси томон зарба йўллади. Унинг тепган тўпи Маркиньосга тегиб, Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.

21. УХХХХХ!! Винисиус зўр ҳолатга чиқиб бораётганди. Бироқ у Беральдонинг тезлигига ожиз қолди ва тўпни осонлик билан олдирди.

Айтганча, бугун Мбаппе ПСЖга қарши, Ҳакими эса "Реал"га қарши ўйнамоқда.

20. Ашраф Ҳакимининг зарбаси ноаниқ кетди.

18. Хвича чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозага зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

16. Дезире Дуэ ҳужумга ўтаётганди. Фран Гарсия тўпга улгурди ва Дуэ фол ишлатишга мажбур бўлди.

13. Сокин темпда ҳам ПСЖ катта устунлик қилмоқда. "Реал"нинг ушбу турнирдаги илк мағлубияти охиргиси ҳам бўлади шекилли.

12. Ўйин сокинланиб қолди.

9. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Реал" ҳимояси бугун "ўтиришда" давом этади. Аввалига Асенсио, энди Рюдигернинг қўпол хатосидан кейин Дембеле гол уриб кетди!

6. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! ФАБИАН РУИС! Ҳисоб очилди, ПСЖ мантиқан тўғри гол урмоқда, балки бу хато сабабли урилган бўлса-да...

5. НИМААААА!!! ПСЖ 100 фоизлик вазиятдан гол ура олмади. Ортидан "Реал" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Мбаппенинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

4. ЗАРБААААА!! Фабиан Руиснинг зарбасини Куртуа қайтарди. Ўйиндаги илк хавфли зарба ҳам парижликлар томонидан берилди.

3. Учрашувдаги илк зарба Хвича томонидан берилди. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

2. "Реал" ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлади. Стандартдан фойда чиқмади. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Машҳур бокс суҳандони Уоррен Баффет ҳам майдонда кўриниш берди ва боксча услубда жамоаларни таништирди. Чиройли кўриниш кўрдик.

- Ниҳоят, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Баҳс старт олиш арафасида.

- Жамоалар майдонга чиқиб келиш арафасида жаҳон футболининг собиқ юлдузлари экранда кўрсатилмоқда.

- Баҳс 10 дақиқа кечроқ бошланади. Бунга стадион яқинида бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлгани айтилмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалидан олдинги финали стартига оз вақт қолмоқда!

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика