Latest news

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  0 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  157 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди" News

Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Виталий Левченко иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида кўп ҳам гапирмоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкин, стадионда ажойиб муҳит бўлди. Мухлисларга ҳам қойил. Керакли ўйинда ғалаба қозондик. Бу биз учун олдинга ҳаракатни англатади.

- "Нефтчи" яхши ўйнади. Гап-сўзларга қараганда, бу Сиз учун охирги имконият эди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биласизми, ҳар бир миш-мишга изоҳ бериш ёки тўхталиш менинг вазифамга кирмайди. Бизда клуб раҳбарияти бор ва бундай саволларга раҳбарият жавоб беради. Менинг ишим эса жамоани тайёрлаш. Мен миш-мишларга ишонмайман ва ижтимоий тармоқларни ҳам кузатмай қўйганман.

- Жамоангизнинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

- Ишлашда давом этяпмиз, тўхтаб қолганимиз йўқ. Футболда паст-баландлар учраб туради. Муҳими, ишлашдан тўхтаб қолмаслик даркор. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Ютсанг хурсанд бўласан, ютқазсанг хафа. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам ўйинни таҳлил қилишга тўғри келади.

- "Қизилқум" билан баҳсда нима ўхшамаганди?

- Биз Навоийда ғалабага эрта ишониб юбордик. Кутилмаганда стандарт вазиятдан гол ўтказиб ғалабани бой бердик. Бугунги баҳсда эса янаям диққатли бўлишга ҳаракат қилдик. Қолаверса "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги ҳам футболчиларимизга қўшимча мотивация берди.

- Ислом Исмоиловнинг "Нефтчи"да иш бошлаганига қандай муносабат билдирасиз?

- Мураббийлик осон эмаслигини ҳамма билади. Сен доим меҳнатда бўлишинг шарт. Ислом Исмоилов ҳақида илиқ фикрлар кўп янграяпти. У бунга лойиқ, чунки Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Аммо Ислом ёш ва бу ютуқ билан тўхтаб қолиши керак эмас. Ҳар бир қўлга киритилган ютуқ ўз навбатида тарихга айланади. Шуни унутмайлик.

Rating: +3   

Comments

+1   
03 jul 01:04:33
Фарход
Нефтчи мухлислари сог саломат йулга чикдиларми, Ок йул, сог келибсизлар саломат етиб боринглар оила а'золарингиз олдида, Самрканликлар тош отишмадими. ( кеча фаргоналик мухлис мабодо Нефтчи ютса автобусга тош отмайсизларми деган ма'нода ёзгандилар, ) шунга сураяпман
+1   
03 jul 00:58:44
Фарход
Нефтчида бир спад булди да, ана энди юришиб кетади, мавсум бошларида Пахтакорда шунака булувди. Левченко кучли мураббий лекин, танкид килишдилар, и ноурин танкидлар хам булди, Динамо Самарканд мухлиси, энди Севимли Динамо командаси Насафни ютади иншооллох , Хафагарчилик йук, уйин вахтида асабийлашдим йук мана утиб кетди
+1   
02 jul 23:11:29
Адхамжон Низамов
2 соат булди уйин тугаганига.Турнир жадвали кани,куйиб кетаётган куйканаклар,Баттар булинглар.Олга,Водий.
   
02 jul 23:36:11
Абдугаффор . N
Аламлар
   
02 jul 23:26:07
Shovruq88
Reply to comment by Адхамжон Низамов
2 соат булди уйин тугаганига.Турнир жадвали кани,куйиб кетаётган куйканаклар,Баттар булинглар.Олга,Водий.
Bular shu saytni ochgandan beri shunaqa neytral emas!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика