Latest news

17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  1 17:00Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ" (онлайн ҳисоб)  1 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  4 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  7 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  35 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  20 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  80 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5

Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман" News

Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 8-тур доирасидаги "Нефтчи" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биз ажойиб футбол ўйнадик деб ўйлайман. Яхши натижа эмас, аммо Фарғонада кўрсатган ўйинимиздан фахрланаман. Иккита хато ўйин тақдирини ҳал қилди, бошқа барча кўрсаткичларда рақибни мағлуб этдик. Кўплаб голлар уришимиз мумкин. Рақибни ғалаба билан, йигитларимни эса мавсумдаги энг яхши ўйинлари билан табриклайман. "Нефтчи" бугун қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазишни афзал кўраман. Ўйин бўйича кўпроғига лойиқ эдик, аммо спортда доим ҳам энг яхшиси ғолиб бўлавермайди.


— Левченконинг тактикаси ҳудди "Интер"никидек. Улар иккита вазиятдан иккита уришди. Нима деб ўйлайсиз, бугун тактика бўйича унга ютқаздингизми?

— Ундай деб ўйламайман. Барчаси режаларимиз ишлади. Улар бугун мудофаадан ўйнашди. Улар зич ўйнашди, бу ҳам яхши нарса, аммо бундай вазиятда гол уришимиз қийин.

— Туркиядаги йиғин доирасида кичик интервью бергандингиз. Унда "Нефтчи" бунчалик ўйинчиларни ўзгартириб, чемпион бўлолмаслигини айтгандингиз. Бугун "Сўғдиёна" мағлуб бўлди, улар шундай ўйин билан чемпион бўлиши мумкин деб ҳисоблайсизми?

— Сиз мени нотўғри тушунгансиз. Менга бундай лойиҳа ва фалсафага ишонмайман. Футболда олдиндан айтиб бўлмайди, бу менинг шунчаки футболни қандай кўришим. Мен ҳар йили энг яхши ўйинчиларни олгандан кўра машғулот ва пойдевор орқали вақт билан эришилади деб ўйлайман.

Стадион ходими ёки миллий гвардиями ким, билмадим. Аммо, менга тегмасликларини хоҳлардим. Бу футбол, эмоция, ҳаммаси шу ерда қолади. Мени ўғлим ва қизим кузатади, улар мени қандайдир жиноят қилган деб ўйлашлари мумкин. Энди уни уйга борганда тушунтиришим керак. Бу биринчи марта эмас, илтимос қиламан. Ҳеч қандай ёмон нарса қилганим йўқ.

— Ёш ҳужумчи Ҳошимовнинг майдонга туширилиши Дориевнинг қаттиқ қўриқланиши сабабми?

— Барча ўз позициясида ўйнади. Ҳошимов ўтган ўйинда ҳам марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилганди. "Нефтчи" ҳам биз қандай ўйнашимизни билади, ҳеч қандай сир йўқ. У ўйнашга лойиқ бўлди ва майдонга тушди.

— Бошкович ўтган йили "Насаф"ни икки бор мағлуб этган, "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган. Бу мавсум натижалар пасайгандек, бу ҳақда нима дейсиз?

— Ўйин яхши, аммо натижаларимиз ностабил. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Бугун ҳам улар хатоларимиздан фойдаланиб кетди ва бу ҳам бир маҳорат. Бу футбол. Аммо, яна қайта айтаман, бугун "Нефтчи" қандай ютганидан кўра, биз шундай ютқазганимизни афзал кўраман. Вақти билан ҳаммаси яхши яхшиланади, ҳали ҳамма жамоалар Жиззахга келади.



Rating: +3   

Comments

+1   
05 may 06:13:34
Doktor D
Утган йили сугдиена хам худди шундай гол урволиб химояга етиб вакт чузиб ютган Жиззахда хам Фаргонада хам шунака футбол килган хатто кубокда хам
Фаргонада ундан олдинги йили вратари сувини бахона килиб жанжал кутарган бу футбол жаноб Бошкович ва Узбекистондасан жанжал килаверсанг подвалга хам олиб кириб куйишади охири...
   
05 may 15:28:55
Диёр Абдуллаев
Нам нужен результат в конце сезона не кому неинтересно ход игры толко очки будет считать последний место зато хорошо играли и какой толк?
   
05 may 14:51:13
KVARTS DSS
Reply to comment by Doktor D
Утган йили сугдиена хам худди шундай гол урволиб химояга етиб вакт чузиб ютган Жиззахда хам Фаргонада хам шунака футбол килган хатто кубокда хам Фаргонада ундан олдинги йили вратари сувини бахона килиб жанжал кутарган бу футбол жаноб Бошкович ва Узбекистондасан жанжал килаверсанг подвалга хам олиб кириб куйишади охири...
To'ppa-to'g'ri o'tgan yili So'g'diyina qanday yutgan bo'lsa bu yil shunday yutqazdi, shunaqa o'zingni aksingni oynada ko'rish ozgina alam qiladi.
   
05 may 10:42:06
Бахтиёр Ашуров
Бошкевич яхши мураббий. Фақат асабларини жиловлаб олса яхши бўларди. Ишонаман сўғдиёна жадвалда анча юқорилайди!
   
05 may 06:35:15
Ibrohimov&UTD
2023 yili durang uchun So‘g‘diyona futbolchilari ikkita uchtalab yotib olishib turishmagan.
   
05 may 05:05:18
Кодиржон
Ман сугдиена мухлиси эмасман одий мухлис сифатида легеонер тренерлардан Бошковичди енг зури деб биламан сугдиена зур уйнаябти канакадир бироз омад етишмаябти ютказган уйинларидаям жамоа жангкилиб ютказди омад бошковичга сугдиенага
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика