Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"
27 apr 23:12
News


Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"
Ўйин ҳақида
"Ўйинни жуда яхши бошладик. Ғалаба қозониш ўйиннинг бир қисми. Биринчи бўлимда тўп билан яхши муомала қилдик, кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва йирикроқ ҳисоб қайд этишимиз мумкин эди. Рақиб қандай ўйнамоқчи эканлигини ҳам билиб олишимиз керак эди. Бугунги ғалаба биз учун жуда керакли эди. Чемпионат ўйинлари жуда қийин кечмоқда, аммо бу ғалабалар мусобақа жадвалидаги позициямизни яхшилаб олишга ёрдам бермоқда" - дея фикр билдирди Педру Морейра бугунги баҳс ҳақида.
- Жамоа иккинчи бўлимда сустроқ ўйнади, айниқса Риаскос ўрнига дарвозабон майдонга тушганидан сўнг жамоангиз деярли ҳужумга ўтмай қўйди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин эканлигини биласиз. Жамоада ўзида бўлган ишонч бўлиши керак. Шундай ҳолатларни, ишонч билан енгиб ўтишимиз керак.
- "Нефтчи"га қарши ўйинда жамоангиз жуда яхши ўйнаган эди, аммо бугун ўша ўйиннинг ярми ҳам бўлгани йўқ. Бунга нима сабаб бўлди?
- Фикрингизга қўшилмайман. Бугун биз кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Олдинги ҳафта биз уч очкони қўлга киритдик ва бугун ҳам очколарни қўлга киритдик. Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим. Биз келажакка ишонишда давом этишимиз керак. Ҳимоядаги ёки ҳужумдаги хатоларни кўриб чиқамиз.
- Улуғбек Ҳошимов қанча вақтга сафдан чиқди?
- У кичик жароҳат олган эди. Шу сабабли у бугунги учрашув қайдномасидан жой олмади. Бугун Маҳамаджонов ҳам ўйнамади. Сабаби, яқинда унинг тўйи бўлди. Унга дам олишга рухсат бердим. Жароҳат олган футболчиларимиз тез орада қайтиши кутилмоқда.
- Мухамадали Усмонов деган футболчи ўринбосарлар жамоаси таркибида кетма-кет учрашувларда гол уриб келмоқда. У нега асосий жамоага тортилмаяпти?
- Бу менинг қарорим. Мен бош мураббий сифатида ушбу қарорларни қабул қиламан. Масалан, уларни майдонга туширганимда, сиз нега Башар ўйнамади деб савол берган бўлар эдингиз. Мен ҳар бир футболчига ишонаман ва керакли вақтда имконият тақдим этаман. Масалан, бугун Никита Шевченко ўз имкониятига эга бўлди.
- "Пахтакор" жамоаси кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонмоқда. Клуб президенти "Андижон"дан учралган мағлубиятдан сўнг Қибрайдаги базада жамоа билан йиғилиш ўтказгани ва ўша ерда сизларни қаттиқ танқид қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. "Пахтакор"нинг натижалари яхшилашганига ушбу воқеийлик сабаб бўлдими?
- Битта муҳим нарса бор. Барчаси ўйинчиларга боғлиқ, президент ёки кимдирга эмас. Сизлар кўпинча шундай савол берасизлар. Мен мураббий сифатида муаммоларни эмас, уларнинг ечимини қидиришим керак. Менинг атрофимдаги ҳар бир инсон тўлиқ ишлаши керак. Клуб ичидаги бўлаётган нарсалар билан бўлишиш нотўғри. Сизлар клубда асосий ролларда инсонларни кўра олишларингиз керак. Кимлар гол урмоқда, кимлар яхши ўйнамоқда ва ҳоказо.
Ўзбекистонда жамоа мағлуб бўлганидан сўнг дарров бош мураббийни айбдор кўра бошлайди. Мен ўз масъулиятимни биламан. Инсонлар кўпинча ёмон тарафларни кўришади, аммо яхши томонларга эътибор беришмайди. Мухлислар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашлари керак. Нима қилсак ҳам, барчасини бирга қиламиз.
Similar news

Comments
Майли рахбарият назорат килияптику ОМАД.