БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?
25 apr 22:27
News


БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?
"Реал" Испания Кубоги финали доирасида "Барселона"га қарши ўйин олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди.
Мадрид клуби ташаббусига кўра жамоанинг ўйинолди расмий машғулоти, матбуот анжумани ва фотосессияси ўтказилмайдиган бўлди. Ҳозирча бунинг сабаби маълум эмас. Бу учрашув ҳакамлигига бўлган босим билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, клуб шу орқали ҳакамликка бойкот эълон қилган деган ҳулосага ҳам келсак бўлади.
Олдинроқ учрашув бош ҳаками Рикардо де Бургос Бенгоэчеа матбуот анжуманида йиғлаб юборгани ва учрашув ВАР ҳаками "Реал" телевидениесида чиқарилган видеолар ўйинга жиддий таъсир ўтказишини айтганди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
Ғалати нарсалар бўлябди, буерда сиёсат хам аралашган балки .