"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли
16 apr 22:30
News


"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли
Қироллик клуби футболчиларининг маоши очиқланди.
Британиянинг нуфузли GiveMeSport портали "Реал" ўйинчиларининг ҳозирги ҳафталик маошлари рейтингини эълон қилди. Бироқ, манба бу рақамлар солиқлар чегирилганидан олдин ёки кейин эканлигини аниқлаштирмаган.
Жамоада энг юқори маошни франциялик юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе олади, унинг ҳафталик маоши 502 088 фунт стерлингни ташкил этади. Винисиус Жуниорда бу кўрсаткич бироз камроқ - 344 735 фунт.
Ярим ҳимоячилар орасида энг юқори маош Жуд Беллингемга тегишли - 344 735 фунт, ҳимоячилар орасида эса Давид Алаба 372 373 фунт олади.
Тибо Куртуа 248 249 фунт маош олса, Андрей Луниннинг маоши ундан деярли беш баробар кам - 46 505 фунт стерлингни ташкил этади.
Link :
Source : GiveMeSport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments