Latest news

08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  126 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади News

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади

U-17 Осиё кубоги 3-тур ўйини якунланди.

Саудия Арабистони U-17 - Ўзбекистон U-17 0:3

22:15, "Қирол Фаҳд"

Голлар: 0:1 – 57, Рустамов (пенальти), 0:2 – 63, Алиев (Ҳабибуллаев), 0:3 – 70, Рустамов.

Саудия Арабистони - 22. Вафи Алаклуби 3.Носир Алфиҳани 6.Саид Алдссари 9.Аблулҳади Матари (17.Салим Абдуллоҳ, 46), 10.Абдулраҳмон Суфёни, 11.Сабри Даҳал (7.Алвалид Алоуфи, 64), 12.Адел Бин Ҳибаҳ 13.Осама Алдагмаҳ (19.Мухтар Барнауи, 64), 14.Абдулазиз Асири 18.Абдулазиз Алфаваз (23.Маҳир Таваши, 72), 20.Абу Бакр Саид.

Захира: 1.Муҳаммад Ҳулайиф 2.Язид Алдосари 4.Турки Нажи 5.Муаяяд Салим, 8.Тари Саид 15.Муҳаммад Алқарни 16.Ҳабиб Ал Антаиф, 21.Абдулраҳмон Алотаиби,

Ўзбекистон - 1.Шокиров, 4.Баҳодирхонов (с), 5.Муродов, 8.Муҳаммадов (22.Абдуллаев, 46), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 46), 10.Ҳабибуллаев, 13.Фазлиддинов, 14.Саидмуродов (6.Абдукаримов, 87), 15.Мусахонов (23.Маҳмуджонов, 72), 16.Абдумўминов (7.Ҳасанов, 63), 17.Рустамов

Захира: 21.Рустамжонов, 12.Избосканов, 18.Шукуруллаев, 19.Эримбетов, 2.Ботиралиев, 11.Содиқов, 3.Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Мусахонов (35)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Ўзбекистон гуруҳ босқичида 100% натижа қайд этиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди.

90+4. Ҳасанов рақиб жарима майдонида та қулай имкониятдан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Алиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

87. Ўзбекистонда ўзгариш содир бўлди.

79. Рустамовнинг ўнг қанотдан йўллаган айланма зарбасига аниқлик етишмади.

76. Аделнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

75. Ўзбекистон жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди.

72. Ўзбекистон таркибида ўзгариш амалга оширилди.

70. ГОООООООООООООООЛ! Рустамов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

68. Асири катта тезликда ўтиб кетаётган Ҳасановни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

63. ГОООООООООООООООЛ! Тезкор қарши ҳужумни Алиев муваффақиятли тарзда якунига етказди!

61. Рустамов чап қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

60. Саудияликлар жуда хавфли ҳужум ташкил этди, аммо якунда сусткашликка йўл қўйди.

59. Абдуллаев чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

57. ГОООООООООООООООЛ! Рустамов ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Саудиялик дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.

55. Пенальти! Рустамовни саудиялик ҳимоячилар қўполлик билангина тўхтатишга муваффақ бўлди.

50. Салим Абдуллоҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

49. Абдулраҳмон Суфёнининг пенальтидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

48. Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланди. Баҳодирхонов тўп учун курашда фол қайд этган деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Абубакрнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ йўналиш олди.

42. Зарба! Рустамовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Алаклуби қайтарди.

40. Хавфли вазият! Матари рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Шокиров ўз маҳоратини намойиш этди.

37. Сарсенбаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

35. Муҳаммадали Мусахонов қўпол ўйин учун сариқ карточка олди.

31. Абдулҳади Матарининг жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди. У майдонга қайтди.

28. Бурчак узатмасидан сўнг ўзбекистонлик футболчи томонидан бош билан зарба йўлланди. Вафи Алаклуби яна ўз ўрнида.

26. Ҳабибуллаев чап қанотдан марказ томон ҳаракат қилди ва кучли зарба йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.

24. Рустамовнинг бурчак узатмаси зарбага айланиб кетди, бироз ноаниқ.

23. Рустамов яна ўз омадини синаб кўрди, ўзбекистонликлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

22. Зарба! Қанотдан оширилган узатмадан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпга марказда турган Ҳабибуллаев зарба йўллади, тўп рақиб дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

21. Зарба! Рустамовнинг жаримадан йўлланган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

15. Саудиялик ҳужумчи Матари рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан курашда йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

10. Абдумўминов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо саудиялик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

7. Сарсенбаевга нисбатан фол ишлатилди. Ўзбекистон стандарт вазиятга эга бўлди.

5. Хавфли вазият! Сарсенбаев шеригининг узатмасидан сўнг рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ якуний зарбани йўллай олмади.

4. Саудияликларнинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми хавфли кўриниш олди, аммо якунда тўп айнан улардан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Ўйинни саудияликлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Саудия Арабистони яшил, Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика