Latest news

21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  3 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  11 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  43 19:02"Барселона" — "Мальорка". Таркиблар маълум  16 18:58"Челси", "Арсенал" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  8 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  30 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  5 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  1

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди News

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди

Тиаго Мотта "Ювентус" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга хорватиялик Игор Тудор тайинланди, деб хабар бермоқда Турин клуби матбуот хизмати.

Шартнома муддати эълон қилинмаган. ОАВ хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган битим имзоланган.

42 ёшли Мотта жорий мавсум олдидан Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланганди. Туринликлар 29 турдан кейин 52 очко билан А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинларда улар "Аталанта" (0:4) ва "Фиорентина" (0:3) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди. Шунингдек, "кекса синьора" Италия Кубоги чорак финал босқичида "Эмполи"га пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

Тудор 1998 йилдан 2007 йилгача "Ювентус"да ўйнаб, Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Хорватиялик мутахассис 2020/21 йилги мавсумда Андреа Пирлонинг Турин клубидаги мураббийлар штабида ишлаган. "Ювентус"ни тарк этгач, "Верона", "Марсель" ва "Лацио" клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

"Ювентус" Тудор бошчилигидаги илк учрашувини 29 март куни "Женоа"га қарши ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика