Latest news

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда News

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда

Эрон терма жамоаси ва "Интер" форварди Меҳди Тареми омадсиз мавсум бўйича тушунтириш берди.

Ёзда "Порту"дан келиб қўшилган ҳужумчи "Интер" либосида ёмон ўйнаётгани учун танқидлар ёмғири остида қолиб кетди. У мавжуд вазият борасида қуйидагича изоҳ берди:

"Деярли бутун мавсум мобайнида жароҳатга йўлиқиб келдим, кўп марта оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнадим. Мухлислар мендан кўпроғини кутишганини биламан, яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

Мен баҳона топиб, муаммолар ҳақида гапиришни хоҳламайман, аммо бирор жойинг оғриб турганида ўйнаш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсум охиригача бор кучимни ишга соламан, ишончни оқлашга уринаман", – деди эронлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 8-тури доирасида Эрон билан билан баҳс олиб боради. Учрашув 25 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика